RU

Последние новости

01:00"Барселона" Рэшфордга "совчи қўймоқчи"  0 00:36Леау қандай шахсий ва жамоавий совринларни ютишни исташини айтди  0 00:15"Ювентус" футболчисини Манчестер жамоаларига таклиф қилди  1 23:52Аморим Майну ҳақида: "Энг яхшиларни сақлаб қолишимиз керак, бироқ ҳолатни унутмайлик"  0 23:40Бундеслига. "Боруссия" Д - "Байер". Асосий таркиблар маълум!  0 23:09Расман: "Шўртан" Осиё чемпионини сафига қўшиб олди  5 22:45"Валенсия" ЛаЛигага норозилик билдирди  9 22:13Хвича Францияда ўйнашни истамоқда, бироқ бир муаммо бор  1 21:46Нойер қайтмоқда  3 21:19Маскерано Неймар "Интер Майами"га ўтмаслиги сабабини айтди  0 20:55БАА. "Ал Батаеҳ" ғалаба қозонди, Ғаниев ўйиннинг энг яхшиси бўлди  7 20:18Рубен Аморим: "Ўйинимиз ва имижимизни яхшилашни, ғалабаларни истайман"  7 19:51Ҳоланд кетма-кет бешинчи марта Норвегияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 19:26"Норвич" футболчиси рақибга тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  0 19:00Роналду – кетма-кет 24 йил гол урган биринчи футболчи!  38

Кечаги кун воқеалари: Қосимовни эслаган Ковтун, "Навбаҳор" собиқ посбони билан учрашув ва "Андижон"да албаниялик ҳужумчи Новости

Кечаги кун воқеалари: Қосимовни эслаган Ковтун, "Навбаҳор" собиқ посбони билан учрашув ва "Андижон"да албаниялик ҳужумчи

Анталия йиғини якунига етмоқда.

Асосий мақсад ўзбек клубларининг ўқув-машғулот жараёнларини мухлисларга етказиш. Лекин биргина шу билан чекланиб қолиш ўзимизни ҳам, қолганларни ҳам зериктириши турган гап. Мазкур омилни ҳисобга олиб катта авлод вакилларига таниш бўлган, ўз вақтида чемпионатимизда тўп тепган ва бошқа юлдуз футболчилар билан танишиш пайида бўлдик. 

Хусусан, "Андижон" жамоасининг кечаги сўнгги икки назорат учрашуви баҳонасида бир қатор қизиқарли шахслар билан учрашиш имкони туғилди. 1990-1991 йилларда Қашқадарёнинг "Геолог", Андижоннинг "Наврўз" жамоаларида тўп тепган, кейинги фаолиятини ҳакамлик билан боғлаб ҳозирда назоратчи сифатида ишлаётган Александр Горда билан ўртамизда кичик суҳбат бўлиб ўтди. Уни катта авлод вакиллари яхши танишади. 

"Ажойиб даврлар эди, ҳозир барча йигитларни эслай олмасам керак, лекин ажойиб таркиб эдик. Карен Сафаров, Ориф Маматказинлар билан узоқ вақтдан бери алоқадамиз. Улар билан жон деб кўришган бўлардим, ҳозирчалик бунинг иложи бўлмаяпти. Умид қиламанки, улар билан яна кўришаман",- дейди Александр Петрович

- "Андижон"даги учрашувлардан сўнг бўш вақтларингизни қандай ўтказар эдингиз? Чойхонада сизни кўп кўришган экан (кулади).

- Ҳа, учрашувлардан сўнг жамоа билан чойхонага борардик, бирга тушлик қилардик ва бўлиб ўтган ўйинни муҳокама қилар эдик ва кўпинча меҳмонхонада бўлардим, чунки кўча иссиқ бўлар эди. Албатта Андижонча ошни соғинмаслик мумкинми? Охирги маротаба жамоадошларимни 1991 йилнинг сўнгида кўрганман. Мен ўшанда "Андижон"дан кетгандим. Кейинчалик Чимкентга қайтганимда кўришдик. Сайтингиз орқали барчага салом йўллайман. 



"Родина"да айни пайтда Дмитрий Парфёнов, Владимир Бесчастних ва Юрий Ковтун сингари "Спартак Москва" сингари собиқ юлдузлар мураббийлик қилмоқда. Ковтун билан суҳбатлашар эканмиз бевосита Миржалол Қосимовнинг "Алания", "Крилья Советов"да ўйнаган пайтларини ёдга олдик. 

"Қосимов — ўзбек ва рус футболидаги катта ном. У каби индивидуал кучли футболчини яқин йилларда учратмадим",- дейди Ковтун.  

"Ашурматовга биз ҳам қизиқиш билдирган эдик" — "Спартак Москва" собиқ юлдузи Анталияда Championat.asia сайтига интервью берди

Куннинг иккинчи яримида Молдованинг "Петрокуб" жамоаси билан учрашув бўлиб ўтди. Буни қарангки, ушбу жамоада дарвозабонлар мураббийи сифатида "Динамо" ва "Навбаҳор" дарвозаларини қўриқлаган Денис Романенко фаолият олиб бораётган экан. 

- Водийда нима гаплар?

- Ҳаммаси яхши. Мухлислар сизни эслаб туришади. 

- Сиз билан ўтган йили ҳам боғланишга ҳаракат қилгандим. Лекин тополмадим... 

- Ижтимоий тармоқларда борман. Қолаверса, Санжар Асқаралиев билан алоқамиз сақланиб қолган. У ҳозир Наманганда футбол мактабида ишлаяпти, тўғрими?

- Ҳа, деб унга қуйидаги суратни кўрсатдим.

 

Учрашув якунлангач интервью ташкил қилинди. Унда "Навбаҳор"нинг сўнгги йиллардаги натижалари, бу йилги имкониятлари, Косонсойдаги арена ва бошқа мавзуларда гаплашдик.  Тез орада интервьюнинг тўлиқ қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз. 



Бу орада "Андижон" жамоаси ниҳоят ҳужумчи масаласини ижобий ҳал қилди. Раҳбарият ва мураббийлар штаби Аргентина, Португалия ва Сербиядан бир нечта форвардлар вариантларини кўриб чиқиб якунда албаниялик Рубин Хебай билан шартнома имзолади. Хебай чемпионатимиздаги 60 давлатдан келган ва и илк албаниялик легионер сифатида қайд этилди. Хебай кечки таомдан сўнг сайтимизга махсус интервью беришга рози бўлди. 


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика