RU

Последние новости

20:21U-23 Осиё Кубоги. Эрон U-23 - Ўзбекистон U-23 0:0 (матнли трансляция)  60 20:14Туркия Суперкубоги. "Галатасарой" - "Фенербаҳче" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 19:01Англия Кубоги. "Манчестер Сити" - "Эксетер". Асосий таркиблар маълум!  5 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  0 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  4 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  7 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  6 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  4 15:10Аденис Шала: "Ўзбек футболи Македония ва Косовога нисбатан анча устун. Канте мени ниҳоятда ҳайратда қолдирди"   2

Кечаги кун қаҳрамонлари ФОТО Новости

Кечаги кун қаҳрамонлари ФОТО

Кеча Европанинг кучли чемпионатларида навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.
Англия лига кубоги 3-саралаш босқичида "Арсенал" Лондон дербисида "Тоттенхэм"ни мағлуб этишга муваффақ бўлди - 2:1. Арсен Венгер Жамоаси сафида Матье Фламини дублга эришди.



"Ливерпуль" эса қуйи лига вакили бўлган "Карлайл" билан 120 дақиқа давомида дуранг ўйнади (1:1). Пенальтилар сериясида Мерсисайд клуби посбони Адам Богдан рақибнинг 3та зарбасини қайтариб жамоасига ғалаба келтириб қаҳрамонга айланди.



"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ипсвич"ни йирик ҳисобда таслим қилди - 3:0. Ўйинни асосий таркибда бошлаган Андрес Перейра гол уришга муваффақ бўлди. Клуб мухлислари Перейрани кечаги ўйиннинг энг яхши футболчиси деб тан олишди.



Ўтган мавсумни "Реал"да ўтказган "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Хавьер Эрнандес август ойида Леверкузеннинг "Байер" клубига кўчиб ўтди. Кеча Чичарито "Майнц" билан баҳсда клуб таркибидаги дастлабки голини уришга муваффақ бўлди.



Менхенгладбахнинг "Боруссия" клуби чемпионатни жуда ёмон бошлади. Жамоа дастлабки 5та ўйиннинг барчасида ютқазиб қўйди. Кеча жамоа ўз уйида "Аугсбург"ни қабул қилиб 4:2 ҳисобида таслим қилди ва илк ғалабасини қўлга киритди. Баҳсда мезбонлар сафида Раффаэль учта голга ҳаммуаллифлик қилди.



Пьер-Эмерик Обамеянг Бундеслиганинг дастлабки 6та учрашувининг барчасида гол урган биринчи футболчига айланди ва рекорд қайд этди. Кеча "Боруссия" мавсумда илк бор ғалаба қозона олмади, лекин Обамеянг гол уришда давом этди. Унинг голи жамоани мағлубиятдан қутқариб қолди - 1:1.



Миланнинг "Интер" клуби янги мавсумни қойилмақом тарзда бошлади. Роберто Манчини бошчилигидаги жамоа Италия А сериясининг 5та турида 5та ғалабага эришиб чемпионат карвонбошиси бўлиб турибди. "Нерадзуррилар" кеча "Сан Сиро"да "Верона"ни мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни Фелипе Мело меҳмонлар дарвозасига урди - 1:0.



Италия А серияси дебютанти бўлган "Фросиноне" дастлабки 4та ўйинда 4 бор мағлуб бўлди. Кеча жамоа туринда "Ювентус" меҳмони бўлиб илк очкосини қўлга киритди. Италиянинг амалдаги чемпионига қарши ўйиннинг 90+2-дақиқасида Леонардо Бланчард томонидан урилган гол "Фросиноне"га сенсацион дурангни келтирди - 1:1.  



Вигонинг "Сельта" клуби кеча ўз майдонида Каталониянинг "Барселона" клубини қабул қилиб йирик ғалабага эришди. Яго Аспас ва Нолито "Сельта"нинг ғалабасига жуда катта хисса қўшишди. Нолито учрашувда гол уриб иккита голли пас оширди. Яго Аспас эса дублга эришди - 4:1.



Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема Бильбаонинг "Атлетик" клуби билан баҳсда дублга эришиб жамоага ғалаба келтирди - 2:1. Бензема ўтган турда ҳам Мадрид клубининг ягона голини урганди.



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика