Кеча хет-трикка эришган Аспас тўпурарлар пойгасида Мессидан ўтиб кетди
28 окт 2018 08:46
Новости
Кеча хет-трикка эришган Аспас тўпурарлар пойгасида Мессидан ўтиб кетди
“Сельта” клуби ҳужумчиси Яго Аспас Примьеранинг 10-туридан ўрин олган “Эйбар”га қарши (4:0) ўйинда хет-трикка эришганди.
Бу билан 31 ёшли футболчининг жорий мавсум Ла Лигада киритган голлари сони 8тага етди ва у тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга чиқиб олди. Учинчи поғонадан жой олган “Барселона” сардори Лионель Мессининг голлари 7тани ташкил қилмоқда.
Кутилмаганда “Жирона” клуби ҳужумчиси Кристиан Стуани ҳисобида ҳам Аспасда бўлгани каби 8та гол бор. Стуанидан фарқли равишда Яго барча голларини ўйиндан киритган. Кристиан эса битта голини пеналтидан сўнг дарвозага жойлаган.
Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Комментарии