Кавани: "Оғир дамларда бирга бўлишимиз ва жамоадек ҳаракат қилишимиз керак"
18 фев 2018 18:45
Новости
Кавани: "Оғир дамларда бирга бўлишимиз ва жамоадек ҳаракат қилишимиз керак"
ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани "Страсбург"га қарши кечган Франция чемпионатининг 26-тур учрашуви (5:2) ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ парижликлар Чемпионлар лигаси 1/8 финал илк баҳсида "Реал" 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
"Содир бўлган воқеадан сўнг ғалаба қозонишимиз керак эди. Энди келажакка қараб, уддалашимиз лозим бўлган навбатдаги вазифаларга эътибор қаратамиз.
Бизда "Реал"га қарши яна 90 дақиқа бор, бошқа турнирлар ҳам мавжуд. Буларни эсдан чиқариб, бирга бўлишимиз ва жамоадек ҳаракат қилишимиз керак.
Ягона тўғри йўл - бир бутун бўлиб қолиш, шундагина муҳим ғалабаларга эриша оламиз. Оғир дамларда бирга бўлишимиз лозим" - дейди Кавани.
Комментарии