Кавани ҳамда Мбаппе қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди
26 авг 2019 22:15
Новости
Кавани ҳамда Мбаппе қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди
Франция чемпионатининг 3-турида ПСЖ ўз майдонида «Тулуза»ни йирик ҳисобда (4:0) мағлуб этди.
Мазкур баҳсда мезбонлар асосий таркибининг уч футболчиси жароҳат олиб, захирага олинганди. Булар ҳимоячи – Абду Диалло ва ҳужумчилар – Эдинсон Кавани ҳамда Килиан Мбаппедир.
Парижликлар матбуот хизматининг хабарига кўра, Кавани 2-3 ҳафтага, Мбаппе 4 ҳафтага, Диалло номаълум муддатга сафдан чиққан. Аввалроқ, клуб лазаретидан Юлиан Дракслер, Тило Керер, Лейвин Курзава, Андер Эррера жой олганди. Неймар эса айрим сабабларга кўра жамоа ўйинларида қатнашмаяпти.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии