Каталониядан учган самолётда эронлик икки журналист ҳалок бўлди
25 мар 2015 18:32
Новости
Каталониядан учган самолётда эронлик икки журналист ҳалок бўлди
Кеча ҳалокатга учраган "Germanwings" авиакомпаниясининг A320 самолётида эронлик икки нафар журналист ҳалок бўлган.
"Тасним" ахборот агентлиги мухбири Милад Ҳожитолеслами ва "Ватан Имрўз" газетаси ходими Ҳуссайн Жавади Барселонага "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги учрашувни ёритиш учун ташриф буюришган.
Кейин Барселонадан Дюссельдорфга бориб, у ердан Австрияга Эрон ва Чили терма жамоалари ўртасида ўтадиган ўртоқлик баҳсини ёритиш учун учиб кетишлари лозим бўлган. Бироқ самолёт ҳалокатида улар ҳам бошқа йўловчилар сингари ҳаётдан кўз юмишди.

Комментарии