Каталония нашри “Реал”нинг ортиқча очколарини ҳисоблади
25 янв 2017 01:21
Новости
Каталония нашри “Реал”нинг ортиқча очколарини ҳисоблади
Маҳаллий мутахассисларнинг фикрича, “Реал” – “Селта” (2:1) учрашувида Алваро Мората ўйиндан ташқари ҳолатда гол киритган. Шунингдек, Серхио Рамоснинг ҳам “Малага”га (2:1) қарши беллашувда “офсайд”дан урилган голи инобатга олинган. Таҳлилчилар “Реал”-“Эспаньол” (2:0) ва “Реал” – “Депортиво” (3:2) беллашувида урилган голларни ҳам қоидага зид равишда киритилганини айтишган.
Ўз навбатида “Барселона”нинг ҳисобга олинмаган 4 очкоси ҳақида ҳам сўз борди. “Селта”га (3:4) қарши баҳсда Неймарга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин белгиланмаган пеналти, “Малага” (0:0) билан кечган баҳсда ҳакамлар томонидан “офсайд” деб топилган Пикенинг инобатга олинмаган тоза голи, “Вилярреал” (1:1) билан баҳсда ҳакамлар икки марта “Барса” фойдасига пеналти белгилашмаган. Ўз навбатида “Реал Соседад”га қарши баҳсда “Барселона” дарвозасига киритлган ҳаққоний гол инобатга олинмагани ҳам журналистларнинг назаридан четда қолмаган.
“Шу тариқа айни пайтда “Барселона”да 45 очко (41+4), “Реал”да 35 очко (43-8) бўлиши лозим” деган қарорга келган нашр мутахассислари.
Комментарии