Кассано Марадона ва Мессини таққослади
30 мар 2020 01:12
Новости
Кассано Марадона ва Мессини таққослади
Италия терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Антонио Кассано "Барселона" сардори Лионель Месси ва унинг ватандоши, футбол афсонаси Диего Марадона ҳақидаги шахсий фикрлари билан ўртоқлашди.
"Марадона 4-5 йил давомида мисли кўрилмаган натижаларга эришган. Аммо Месси 15 йилдан буён шу ишларни такрорлаб келаётганини унутмайлик.
У 710та гол урди, 300та самарали узатмани амалга оширди. Месси майдонга тушар экан, унинг жамоаси аллақачон 1:0 ҳисобида олдинда бўлади. Марадонанинг мухлислари буни тушунишлари керак. Олдинда кимдир бор", – деди Кассано.
Хабарингиз бор, "Реал", "Милан", "Интер", "Рома" каби клубларда тўп тепишга улгурган Кассано 2017 йилда фаолиятини якунлаган эди.
Похожие новости
11:24
"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ 3
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии