Касильяс: “ЧЛ финалида “Реал”- “Барселона” учрашувига тайёр эмасмиз”
10 фев 2019 08:45
Новости
Касильяс: “ЧЛ финалида “Реал”- “Барселона” учрашувига тайёр эмасмиз”
“Испаниядаги “классико”да сен футболчи сифатида катта ўсишга эришасан. Бу Ер юзида футбол клублари ўртасида энг ёрқин ва қизиқарли тўқнашув. Албатта, дунёда дербилар кўп. Аммо Мадрид ва Барселона клублари баҳсида ҳаммаси юқори савияда бўлади ва унда ҳар нарса содир бўлиши мумкин. Чунки сўнгги йилларда ушбу клубларда дунёнинг энг кучли футболчилари тўп тепишди.
Ҳозирча ЕЧЛ финалида “Реал”- “Барселона” қарама-қаршилигини кўриш насиб этмади. Ўйлашимча, биз ҳали бунга тайёр эмасмиз. Бу бунга ухшаш ҳолатни кўплаб турнирларда кузатдик, масалан Либертадорес кубоги. Аммо “Реал” ва “Барселона” ўртасида ЕЧЛ финал баҳси жуда қаттиқ тўқнашувга айланиши аниқ.
ЕЧЛ финалида “Реал” ва “Атлетико” баҳсига гувоҳ бўлдик. Ишонаман,эртами кечми ЕЧЛ финалида “Барса”ва “Реал” тўқнашувига гувоҳ бўламиз”, дея Касильяснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА расмий сайти.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии