RU

Последние новости

22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  9 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  19 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  9 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  237 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  19 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  5 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  1 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  7 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1

Карпин ва Арутюнянц Шомуродовни йилнинг энг яхши футболчиси деб топишмади Новости

Карпин ва Арутюнянц Шомуродовни йилнинг энг яхши футболчиси деб топишмади

"Ростов" президенти Арташес Арутюнянц Россияда 2019 йилнинг энг яхши футболчисига овоз бериш жараёнида кимларга овоз бергани маълум бўлди.

Бу ҳақида "Спорт-Экспресс" нашри хабар қилди.

Овоз бериш жараёнида жамоа президенти ўз ваколати доирасида 5 нафар футболчини танлаб кўрсатиши керак бўлган ва Арутюнянц барча футболчиларни ўз клубидан танлаган. У биринчи ўринга "Ростов" тўпурари Элдор Шомуродовни эмас, Роман Ерёменкони муносиб деб топгaн. Кейинги ўринларга Матиас Норманн, Ивелин Попов, Элдор Шомуродов, Алексей Ионовлар муносиб кўрилган.

Шунингдек, жамоа устози Валерий Карпин биринчи ўринга муносиб деб "Монако" ярим ҳимоячиси Александр Головинни кўрсатган. Мураббийнинг рўйхатида Элдор 5-ўринни банд қилган.

Кўпчилик ўқувчиларимиз ҳамюртимиз умумий сўровномада нечанчи ўринни эгаллагани билан қизиқдилар. Таъкидлаш лозимки, Элдор 4-ўринни эгаллаган. Ундан олдинда Артём Дзюба, Александр Головин ва Гжегож Криховяклар жойлашган.

Ушбу сўровнома қандай мезонлар асосида шакллантирилгани ва овоз бериш жараёни ҳақида бироздан кейин батафсил маълумот берамиз. Дарвоқе, Роман Ерёменко умумий натижаларга кўра 11-ўринни эгаллаган.

 Бироз аввал, "Спорт-Экспресс" нашри маълумотларига таяниб Россияда йилнинг энг яхши футболчиси аниқлангани ҳақида ҳам хабар бергандик.

Рейтинг: -88   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика