RU

Последние новости

10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  0 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  6 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  1 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  12 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  4 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  3 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1

Карлуш Кейруш: "Мен учун сиёсий гаплар муҳим эмас" Новости

Карлуш Кейруш: "Мен учун сиёсий гаплар муҳим эмас"

ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган Жанубий Корея - Эрон баҳси ҳам биз учун жуда муҳим ҳисобланади.

Чунки Жанубий Корея биз билан бирга иккинчи ўрин учун курашмоқда. Маълумки, Эрон термаси жаҳон чемпионати йўлланмасини муддатидан олдин ҳал қилган, шу боис улар учун эртанги ўйин у қадар юқори аҳамиятга эга эмас. 

Эрон терма жамоаси Сеулга келишдан олдин бир муаммога дуч келди. Гап шундаки, Эрон ҳукумати терма жамоа сардори Маъсуд Шожайининг Жанубий Кореяга учишига рухсат бермади. Бунга сабаб сифатида футболчи Грециянинг "Паниониос" клуби сафида 4 август куни Исроилнинг "Маккаби" жамоасига қарши Европа лигаси плей-офф учрашувида майдонга тушгани кўрсатилди. 

Ҳозирда Эрон ва Исроил ўртасидаги сиёсий муносабатлар яхши эмас, шу боис спортнинг футболдан бошқа турларида ҳам Эрон ҳукумати ўз спортчиларини исроилликлар билан беллашишига йўл қўймайди. Эрон спорт ишлари вазири Муҳаммад Ризо Даварзани, Маъсуд Шожайи борасида қуйидагича баёнот берди: "Шожайи учун миллий терма жамоада бошқа жой йўқ, шунингдек унинг клубдоши Эҳсан Ҳажсафи учун ҳам. Чунки улар Эроннинг "қизил чизиғи"ни кесиб ўтишди". 

Табиийки бундай баёнотга терма жамоа бош мураббийи Карлуш Кейруш шунчаки қараб тургани йўқ. Қолаверса, ФИФА қоидаларида ҳам футболга сиёсатнинг аралашиши ман қилинган. Куйруш "Reuters" ахборот агентлигига интервью берар экан, шундай дейди: "Фараз қилинг, одамлар мендан Маъсуд Шожайи билан Эҳсан Ҳажсафи нима учун Жанубий Кореяга келишмади деб сўрашади. Шунда мен нима деб жавоб бераман?"

"Мен сиёсий воқеаларга аралашмайман, шунингдек диний, ижтимоий ва иқтисодий саволларга жавоб беришни ҳам ёқтирмайман. Мен - футбол одамиман ва ишим жамоани бўлажак ўйинларга тайёрлаш. Ўйинни ютиш менинг жавобгарлигимга киради. Мендан асло диний ёки сиёсий саволларга жавоб кутманг. Чунки отам менга фақат футбол ўйнаш ва футболда ишлашни ўргатган. Ва у менга доим футболни ҳеч қачон алдама деб айтган".

Карлуш Кейруш номи Эрон футболи учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки у терма жамоа билан юқори натижаларга эришмоқда. Ўз навбатида эронлик мухлислар ҳам ундан хурсанд. 

"Менинг вазифам одамларга қувонч улашиш, - дейди португалиялик мураббий. - Мен мухлислар учун ишлайман, жамоам ишқибозлар учун ўйнайди. Футбол - халқ ўйини. Футболни ҳар қанча ҳукумат, подшолар, қироллар бошқаришга уринмасин, у барибир одамлар ўйини бўлиб қолаверади ва мен мана шу инсонлар учун ишлайман". 

Х.Холиқов. 


Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика