RU

Последние новости

15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  0 15:34Тимур Кападзе: "Мисрнинг кучли томонлари ва имкониятларини яхши биламиз"  7 15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  17 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  7 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  3 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  8

Карлуш Кейруш: “Эронни кейинги босқичга олиб чиқишни хоҳлайман” Новости

Карлуш Кейруш: “Эронни кейинги босқичга олиб чиқишни хоҳлайман”

Эрон терма жамоаси бош мураббийи ФИФА расмий сайти ходимлари билан суҳбатда бўлди.
2010 йил ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ушбу мураббий бошчилигида Португалия термаси нимчорак финалга қадар етиб борганди. Энди эса мураббий ўзининг янги жамоаси Эрон билан 2014 йилги мундиалда гуруҳдан чиқишни мақсад қилмоқда.

Хабарингиз бор, эронликлар ЖЧ-2014 саралаш босқичини юқори нотада якунлашди. Улар Жанубий Кореяни ортда қолдирган ҳолда гуруҳда биринчи ўрин бўлишди. Табиийки бош мураббий Карлуш Кейруш ҳамкасбларимиз билан суҳбатда бу мавзуга ҳам тўхталиб ўтди.

“Бу икки йиллик меҳнатимизнинг самараси бўлди, - дейди португалиялик мутахассис. – Жамоа охиригача бирлашган ҳолда тўп сурди, саралашнинг ҳар бир ўйинида ўзимизнинг энг яхши жиҳатларимизни кўрсата олдик. Қолаверса, омад ҳам биз томонда бўлганини айтиб ўтишим даркор. Ҳеч ким кутмаганда гуруҳда биринчи ўринни эгалладик, кимсан Жанубий Кореядек кучли рақибни ортда қолдирдик. Мен гуруҳдан чиқишимизга ишонгандим, бундан эса барчамиз хурсандмиз”.

“Биз барча танқидларни рад этган ҳолда фақат ишлашда давом этдик. Ўйинчиларим ҳам техник, ҳам руҳий томондан ўзларини кўрсата олишди. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун муҳим қарорларни қабул қилишимиз керак эди, шунингдек, ҳеч кимнинг манфаати терма жамоаникидан устун эмаслигини йигитларга тушунтирдик. Натижада миллионлаб эронликларни хурсанд қила олдик”.

Эрон термасининг жаҳон чемпионатида қўйган мақсадлари қандай? Бу саволга жавоб берар экан, “Реал Мадрид”нинг собиқ устози шундай деди: “Эрон жаҳон чемпиони бўла оладими? Тўғрисини айтганда, бунга ҳеч ким ишонмайди. Қолаверса, Эрон ҳали Бразилия, Испания, Германия, Англия ёки Италия даражасига чиққани йўқ. Шунга қарамай, биз ҳам Эрон халқини хурсанд қилишни хоҳлаймиз. Хўш, бунга қандай эришиш мумкин? Кучли тайёргарлик кўриб, номдор рақибларни билан тенгма тенг ўйнаб, гуруҳдан чиқиш орқали. Ўйлайманки, жаҳон чемпионатида аҳволимиз ҳозирги ҳолатдан яхшироқ бўлади”.

Кейруш аллақачон қайта таъмирдан чиқарилган “Маракана” стадионига бориб қайтди. У Конфедерациялар Кубогининг финалини бевосита шу стадионда кузатди. “Мен Бразилияга жаҳон чемпионатини ҳис қилиш учун боргандим, - дейди Эрон термасининг устози. – Бу ерда тайёргарлик ажойиб тарзда кетяпти. Кейинги йил жуда қизиқарли мусобақанинг гувоҳи бўлсак ажаб эмас”.
 
Хайрулла Холиқов таржимаси
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика