Карло Анчелотти: "Қийин баҳсда қандай кучга эга эканлигимизни кўрсата олдик"
25 авг 2019 07:53
Новости
Карло Анчелотти: "Қийин баҳсда қандай кучга эга эканлигимизни кўрсата олдик"
"Наполи" бош мураббийи Карло Анчелотти Италия А серияси 1-турида "Фиорентина" (4:3) устидан қозонилган ғалабала изоҳ берди.
"Бугун биз бир қатор қийин вазиятларда рақибга имкон бермасликнинг уддасидан чиқдик. Бу ерда тўп тепиш доим қийин бўлган ва биз буни билардик.
Жамоа юксак потенциалга эга. Буни бугунги ўйинда яна бир бор исботлашга уриндик.
Мен "Фиорентина" мухлисларини жудаям ҳурмат қиламан. Аммо улар орасида айримлари борки, улар бутун ўйин давомида мени ҳақоратлаб туришди.
Мен Мауцрицио Саррига барча яхши ниятларни билдираман. Афсуски, кейинги ҳафтада у билан кўриша олмаймиз. "Ювентус"га қарши бўладиган баҳс биз учун мавсумдаги энг муҳим ва қийин беллашувлардан бири бўлади", дейди Анчелотти.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии