RU

Последние новости

07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  0 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  3 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  4 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  12 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9

Карим Бензема vs Лионель Месси Новости

Карим Бензема vs Лионель Месси

Кўпинча ким кучлироқ деган саволга таққослаш ёрдамида аниқлик киритса бўлади.

Тўғри, балки бевосита икки футболчини солиштирганда биргина кўрсаткич билан кучлироқ дейиш нотўғри бўлар, аммо жамоага қанчалик фойдаси тегаётгани муҳим жиҳатлигини ҳеч ким инкор эта олмайди. 

Сўнгги йилларда Испанияда етакчилик учун икки клуб курашиб келмиоқда. Азалий рақиблар "Реал" ва "Барса"нинг муҳим футболчилари бўлмиш Лионель Месси ва Карим Бенземанинг жамоаларининг Ла Лигадаги самарадорлигига қанчалик ҳисса қўшаётганига эътибор қаратсак.

1) Месси Испания чемпионатида 19 та гол урди. "Барселона"нинг умумий кўрсаткичи эса 63та тўп. Бу голларнинг 30% аргентиналикка тегишлилигини англатади 30%. 

Роналду vs Месси қарама-қаршилиги даврида Лионелнинг максимал натижаси 39% бўлган.

2) Бензема Испания чемпионатида 14 та тўпга муаллифлик қилиб улгурди. "Қаймоқранглилар"нинг умумий кўрсаткичи 49 та. Франциялик форвард жамоаси голларининг 29%га ўз исмини ёздириб қўйган бўлиб чиқмоқда. Эътиборлиси бу Бензема учун шаҳсий рекорд натижа ҳисобланади. Унинг натижаларига қараб, карантиндан аввалги ўйинларда голсиз серияни бошдан ўтказаётган бўлсада, бу мавсумдаги меҳнатлари учун Бенземага қойил қолса арзийди.


Вазиятни янада яхшироқ тушуниш, тасаввур қилишингиз учун «Реал»нинг охирги йиллардаги голларида Криштиану Роналдунинг улушига тўхталамиз:

- 2017/18-йилги мавсум жамоа 94 гол урган бўлса, 26 таси Роналду ҳисобига ёзилган - бу 28%!

- 2016/17-йилги мавсум жамоа 94 гол урган бўлса, 26 таси Роналду ҳисобига ёзилган - бу 28%!

- 2015/16-йилги мавсум жамоа 110 гол урган бўлса, 35 таси Роналду ҳисобига ёзилган - бу 32%!

- 2014/15-йилги мавсум жамоа 118 гол урган бўлса, 48 таси Роналду ҳисобига ёзилган - бу 41%!

Бу статистик кўрсаткичлар билан биз Бензема ҳамкасблари Криштиану Роналду ва Лео Мессидан ҳар жабҳада устун демоқчи эмасмиз, аммо у ҳам камида энг фойдали футболчилар сирасига киришини назарда тутдик. 

Шу ўринда Испания футболига бефарқ бўлмаган инсон борки Бенземани "туширган қовунларини" кулиб тилга олмаган бўлса. Лекин, эътибор беринг, баъзан мухлислар Карим Бенземанинг фойдали жиҳатларига кўз юмиб, "автопилотда" танқид қилаётгандек туюлмайдими?

Қанча мураббийлар келди-кетди, қанча ҳужумчилар "Қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилишга улгурди. Доим танқид қилинишига ўрганиб қолганимиз Бензема эса ҳамон Мадридда!

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика