Карамбё: "Ўзбекистонни Осиё чемпионатидаги ғалаба билан табриклайман"
06 фев 2018 13:08
Новости
Карамбё: "Ўзбекистонни Осиё чемпионатидаги ғалаба билан табриклайман"
Coca-Cola Trophy Tour доирасида футбол бўйича жаҳон чемпионатининг асосий соврини Тошкентга келди.
Кубок билан бирга Ўзбекистонга келган жаҳон футболи юлдузи Кристиан Карамбё Хаятт меҳмонхонасидаги матбуот-анжуманида иштирок этди ва Хитойда ўтказилган U23 Осиё чемпионатидаги ғалаба билан Ўзбекистонни табриклади.
"Барчага хайрли кун. Жаҳон чемпионати кубоги Ўзбекистонга келганидан хурсандман. Бизни қарши олган барчага раҳмат айтаман. Шу ўринда U-23 Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё чемпиони бўлгани билан табрикламоқчиман. Ўзбекистон терма жамоаси кейинги Жаҳон чемпионатларида иштирок этишига умид қиламан. Унга омад тилайман".
Комментарии