RU

Последние новости

15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   2 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  5 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  1 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  6 12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  0 12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  1 10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  6 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  28 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  5 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  5

Капелло: Неймар ва Мессига ҳеч ким тенг кела олмайди Новости

Капелло: Неймар ва Мессига ҳеч ким тенг кела олмайди

Каталонияликларнинг Сантос клубидан бразилиялик футболчини сотиб олганини маъқуллаган мураббий, Карло Анчелоттига "Реал Мадрид"га эътибор бермасликни маслаҳат берди.
Реалнинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло, Лионель Месси ҳамда Неймарнинг "Барселона"даги жуфтлигига ҳеч ким тенг кела олмаслигини айтди.

"Неймар жуда ноодатий футболчи, унда ўзига хос ҳислатлар мавжуд. Унда тезлик, техника бор, иккала оёқда зарба бера олади ва ҳар доим энг қулай позицияни танлай олади.

“Ўйлайманки Месси ва Неймар бирга ўйнаганда, уларни енгиш жуда қийин бўлади. Чунки улар ҳар доим гол ура олиш қобилиятига эгалар. Агар жамоангиз ҳар бир турнирда совринни қўлга киритишни хоҳласа, бу жуда муҳим”.

Капелло шунингдек "Сантьяго Бернабеу"даги янги бош мураббий, ўзининг ватандоши Карло Анчелоттига, хотиржам бўлишга харакат қилиб барча нарсага майдонда ойдинлик киритишни маслаҳат берди.

"Мадридга борганда, футболчилардан клуб устунлигини, мураббий эса ҳамма нарсадан устунлигини билиш керак”, - деди мураббий.
"Реал"да энг муҳим инсон бўлишга харакат қилиш керак эмас. Анчелотти жуда ақлли. У жамоани қандай бошқаришни билади. У босиқ ва тажрибали инсон – унда “Реал”ни бошқариш учун аъло даражадаги ҳислатлар бор”

Фахрий мураббий Мадриднинг Иско ҳамда Асиер Илларамендиларнинг қимматбаҳо трансферларидан хурсанд. Унинг фикрига кўра “Ла Лига” 2013 йилда энг юқори имкониятларга эга.

"Ҳозир футбол соҳасидаги энг истиқболли ёш футболчилар Испаниядалар, шунинг учун ҳам уларни “Реал” ҳарид қилган. Уларда тажриба ҳам истеъдод ҳам бор, улар Испанияда қандай услубда ўйнаш кераклигини билишади”. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика