Каннаваро "Рома"нинг таркибини юқори баҳолади
14 авг 2022 12:13
Новости
Каннаваро "Рома"нинг таркибини юқори баҳолади
Италия термасининг собиқ футболчиси Фабио Каннаваро "Рома"нинг таркибига юқори баҳо берди.
"Моуринью - ақлли инсон ва зўр мураббий. Илк мавсумидаёқ Конференциялар лигасини ютди, менимча, бу яхши старт. У жамоанинг жисмоний кучига куч, тажрибасига тажриба қўша олди. Шу сабабли жамоа сифатли ўйнади. Жамоанинг асосий таркиби "Милан" ёки "Интер" даражасида. Бироқ кўп нарса захирага ҳам боғлиқ", - деди италиялик.
Ёзда "Рома" таркибида Жоржиньо Вейналдум, Пауло Дибала каби топ-футболчилар келиб қўшилди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии