RU

Последние новости

08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  1 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  2 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  20 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6

Канчельскис Наманган ҳокими ва "Навбаҳор" мухлислари ҳақида гапирди Новости

Канчельскис Наманган ҳокими ва "Навбаҳор" мухлислари ҳақида гапирди

"Навбаҳор" собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис "Матч ТВ"га катта интервью берди.

Ушбу интервьюдан мухлисларимизга қизиқ бўлган парчаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


- Сиз июнгача ишлаган "Навбаҳор" қандай клуб?

- Аҳоли сони бўйича Ўзбекистонда иккинчи бўлган Наманганнинг клуби. Ўтган мавсум 14 йил ичида илк маротаба медаль ютибсизлар, учинчи ўрин. Раҳбарларнинг мақсадлари катта, аммо инфратузилма яхши эмас. Жамоага келганимда стадион чими дабдала эди. Мендан олдин ишлаганлар рақиб комбинация уюштирмаслиги учун ўйиндан олдин чимга тегмасликларини сўраган. Кейин янги чим ётқизишди.

- Шаҳар каттами?

- Шундай деса ҳам бўлади. Бу Фарғона водийси, Наманганда футболдан бошқа деярли ҳеч нарса йўқ. Стадионга кўп мухлис келади, етакчиларга қарши баҳсларда 20 мингдан ортиқ ишқибоз йиғиларди.

- Жамоага келганингизда, "Навбаҳор"даги футболчилар яхши ўйин кўрсатиш имконини берганми?

- Бори билан ишлаганман. Баъзилари кетди, хоҳлаганимиз бўлмасада бошқалар келди. Аввалига келишув қуйидагича эди: "Пахтакор"дан 9 очко ва ундан кўп ортда қолсак клуб қолган маошимни тўлаб, шартномани бузиши мумкин эди. Биринчи даврадаги сўнгги тўққизта учрашувда мағлубиятга учрамаган бўлсакда шундай қарор қабул қилинди.

- "Навбаҳор"га ким ҳомийлик қилади?

- Ҳоким, бизни тилда губернатор.

Футбол учун қайғуради, аммо унинг бошқа нарсалардан ҳавотир оладиган маслаҳатчилар бор. "Навбаҳор" - пули кўп "Пахтакор" ёки "Локомотив" эмас, бироқ халқ жамоаси. Мухлислар жамоани яхши кўришади, аммо улар жуда қизиққон, вақти келса тошбўрон қилишлари мумкин. Ҳеч қайси мураббий Наманганни яхшиликча тарк этмаган, у ерда талаб катта. Мен нолисам гуноҳ бўлар, каминани қўлларида олиб юришди десам адашмаган бўламан. Юқори натижага эришмадим, аммо кучли жамоаларга қарши муносиб ўйин кўрсатдик, меҳмонда ғалаба қозонишни бошладик.

- Сизгача меҳмонда ғалаба бўлмаганми?

- Меҳмонда бор-йўғи 2 очко тўпланган мавсум бўлган. Нега бундайлигини ўзингиз тушунишга уриниб кўринг.

- Сизни тушунмадим?

- Нотўғри футбол (келишилган ўйин) ўйнашган. Кейин мураббийга (Илҳом Мўминжонов) олти минг доллар жарима солиниб, 5 йилга футболдан четлатилди.

- Ўзбекистондаги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

- Совет Иттифоқи мамлакатидан чиқиб яна шу ерга келгандек бўлдим. Аммо Равшан Эрматов федерация раҳбарига айланганидан сўнг вазият ўзгара бошлади.


- Ўз вақтида Зико, Сколари ва Ривалдо ишлаган "Бунёдкор" ҳозир қандай аҳволда?

- Катта пуллар тугади. Аммо академия ишлаяпти, жамоанинг ёшлари яхши.

- Ким пул бериб турган?

- Ўша ерда ҳамма танийдиган бой инсон. У раҳбарлик қилган пайтларда хатто мағлубият учун мукофот пуллари берилган.

- Ўзбек футболида бақир-чақирлар бўлиб турадими?

- Баъзида. Ҳоким қўнғироқ қилиб бирор футболчини туширишимни айтиши ёки ҳисобни буюртма қилиши мумкин эди. Масалан, "Бугун 3:0 ҳисобида ютишимиз керак". Худди 1:0 ғалаба эмасдек. Мен бундай қўнғироқлар билан безовта қилишмасликларини сўраганман. Бошида у кийниш хонасига кириб, ҳаммага бақириб қоларди: "Бу нима футбол?!" Бир куни биринчи бўлимда ҳисоб 0:0 бўлди, иккинчисида - 3:0. Унинг айтишича, танаффусда бақиргани фойда берган. Кейин у билан алоҳида суҳбатлашдим ва ғазабда ҳаммага бақирмай, ўйиндан бир кун ўтиб футболчи билан тинчгина гаплашишни маслаҳат бердим. Бир-биримизни тушундик, ҳаммаси нормаллашди. Ҳоким Наманган футболи учун кўп ишларни қилган, аммо унинг маслаҳатчилари...

Рейтинг: +71   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика