Канчельскис мураббийлик фаолиятига қайтди
19 дек 2024 22:28
Новости
Канчельскис мураббийлик фаолиятига қайтди
"Навбаҳор"нинг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис Брянскнинг "Динамо" жамоаси бош мураббийига айланди.
Бугун клуб матбуот хизмати Канчельскиснинг тайинланувини эълон қилди.
Ўтган мавсум якунларига кўра, ушбу жамоа "Иртиш"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, А лигадан Б лигага тушиб кетганди.
Канчельскиснинг сўнгги иш жойи "Мурас Юнайтед" бўлди ва 2024 йилнинг ёзида истеъфога чиққанди. Бунга қадар у "Торпедо-Зил", "Уфа", "Юрмала" ва "Навбаҳор" каби жамоаларда ҳам ишлаган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии