Канчельскис: "Бу термани саралашга қўйишнинг ўзи катта хато"
09 июн 2019 13:13
Новости
Канчельскис: "Бу термани саралашга қўйишнинг ўзи катта хато"
"Сан-Марино айнан Россиянинг гуруҳига тушди. Улар билан ўйнашдан фойда борми ёки йўқ билмайман. Албатта, Европада бундай футболчилар билан ўйнаш - кулгили ва нотўғри.
Мен бошқа ўйинларни кўрдим, улар эффективроқ ва қизиқроқ. УЕФА раҳбарлари бу борада ўйлаб кўришлари керак. Сан-Марино каби термаларни бу саралашга умуман қўймаслик керак. Бу ўйинни кўриш ачинарли. Нима қилаётганлигини уларнинг ўзлари ҳам билишмайди. Ҳатто, майдонда нималарни бажариш кераклигини ҳам тушунишмайди: қаерга югуриш керак, тўп билан қандай ишлаш керак...
Рекордга эришганимиз яхши, аммо бу термани исталган таркиб билан ютса бўларди. Дзюба? Буни кўришни ўзи кулгили. У VIP-трибунага бориши ва яна кимдандир бўса олиши керак эди.
Куч етадими? Кипр билан ўйинга қолдириш керак. Агарда бундай термалардан қўрқадиган бўлсак, майдонга чиқмаслик керак", - деди Канчельскис.
Комментарии