RU

Последние новости

00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  6 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  15 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  11 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  746 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  167 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" ва "Аталанта" ўзаро баҳс олиб боради  1

Камронбек Кападзе: "Мен ўз ўйиним билан футболда ўрнимни эгаллайман" Новости

Камронбек Кападзе: "Мен ўз ўйиним билан футболда ўрнимни эгаллайман"

Туркиядан қайтиб келган ёшлар терма жамоамиз ҳимоячиси Камронбек Кападзе билан қисқача ЖЧ-2013 ҳақида суҳбатлашдик.
- Камронбек, Туркиядан яхши етиб келдингларми?
- Ҳа, албатта . Ҳамма футболчи ҳам ўзгача таассурот билан қайтиб келди. Кайфият аъло даражада. Охирги ўйинда имкониятимиздан озгина пастроқ ўйин кўрсатганимизни инобатга олмасак, барчаси кўнгилдагидек бўлди.

- Камронбек, сизда кайфият қандай?

- Очиғини айтсам, мен ҳам баъзан интернет орқали ҳамюртларимиз фикрларини ва мақолаларни ўқиб бораман. Шундан кейин кайфиятим қандайлигини тушуниб олаверинг. Мен фақат ва фақат ўзимга ишонаман. Бошқа нарса дея олмайман. Афсуски, мен ҳақимда ёзилган айрим фикрлар кайфиятимни бузди, лекин мен бу фикрлар билан тўхтаб қолмайман. Эътибор бермасликка ҳаракат қиламан, бироқ баъзан бунга мажбур бўлиб қоламан. Мен футболда ўз ўйиним билан ўрнимни эгаллайман. Кимгадир гапириб бирон нарсани исботламоқчи эмасман. Фақат майдонда исботлайман. Яна икки йилдан сўнг барча саволларга жавоб бераман. Катта гапириш эмас, лекин мен тўхтамоқчи эмасман. Агар ким мени ўйинимни кўрмоқчи бўлса, "Бунёдкор"нинг ёшлари сафидаги учрашувларига келсин ва ўйинимни кўрсин. Ўйинимга шундагина баҳо беради. Ундан ташқари, таркибни на мен, на танишлар ҳал қилади. Бош мураббий қандай қилиб жаҳон чемпионатига тайёр бўлмаган футболчини олиб кетиши мумкин? Ахир улар жавоб берадику натижага.

- Гарчи, шундай бўлса-да, барча сизни барибир Темур Кападзе билан бирга кўради. Солиштириш ва ҳар бир ҳолатда бунга дуч келавериш сизга оғирлик қилмайдими?

- Бу табиий ҳолат. Мен футболга ўзимнинг қизиқишим туфайли кириб келганман. Ҳеч қандай мажбурият эвазига эмас. Менга акам фақат футбол ўйнашда керакли кўрсатмаларни беради. Мен бошқа ҳолатда кимгадир суянмайман.

- Туркияга кетиш олдидан таркиб борасида кўп мунозарали мавзулар кўтарилди?

- Ҳа, албатта билиб турибман. Мен бу нарсалар ҳақида гапиришни истамайман. Худо кўриб турибди, ким қандай йўл қилганлигини. Энг кераклиси, мен буларга гапириб жавоб беришим керак эмас. Ўйнайман, кўрсин, фикр билдирсин. Бошқа гапим йўқ.

- Энди бошқа мавзуга ўтсак. Камронбек, фаолиятингиз ҳақида озгина айтиб ўтсангиз?

- Мен ёшлигимдан футбол муҳитида яшаганим учун футболга кириб келдим. Бундан беш йил олдин "Бунёдкор" академиясига ўқишга кирдим ва ҳозирда шу жамоадаман.

- Эшитишим бўйича "Нефтчи"га ўтади деган фикрлар юрибди. Шу ҳақида нима дея оласиз?

- Йўқ, бу ҳозирча аниқ бўлмаган гап. Агар менга қачон "Нефтчи" дан таклиф тушса бажонудил "Нефтчи" да ўйнаган бўлар эдим. Бу клубга ҳурматим чексиз.

- Айтмоқчи бўлган сўнгги сўзингиз қандай бўлар эди?

- Кейинчалик айтадиган гапларим бор. Фақат вақт керак.


Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика