RU

Последние новости

22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  280 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  7 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   5 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  7 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  37 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  118 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  5 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

"Камп Ноу" Андре Гомешни муносиб қарши олди. Бу ҳам бир ҳикоя Новости

"Камп Ноу" Андре Гомешни муносиб қарши олди. Бу ҳам бир ҳикоя

Кеча тунда Европа чемпионлар лигаси доирасида "Барселона" ўз майдонида "Челси"ни мағлуб этди, 3:0.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида Каталония жамоаси аъзоси Сержи Бускетс жароҳат олди ва унинг ўрнига Андре Гомеш майдонга туширилди. Бу ўзгариш одатий туюлган бўлса-да, мухлислар уни яхши кутиб олди.

"Майдонда ўзимни ноқулай ҳис қиламан. Бажараётган ишим ўзимга ёқмайди. Ҳамма нарса жаҳаннамдагидек, чунки босим кучаймоқда. Оддий босимни яхши қабул қиламан, агарда босимни ўзимга қилсам, барчаси қийинлашиб кетади. Шунинг учун ҳам ўйинлар вақтида ёмон ҳиссиётлар мени тарк этмайди.

Машғулотларжа суст ва хотиржамман, шерикларим билан бирга бўлиш жуда қулай. Албатта, айрим кунларда ўзимни ишончли ҳис қиламан, бу эса сезиларли бўлиши мумкин. Балким олдинги муҳим вазиятларда қилган ҳаракатларим кўз олдимга келар. Бу эса мени олдинга қадам ташлашимга йўл қўймаяпти.

Кўп бора мен уйдан чиқишни истамаганман. Чунки у ерда мени диққатлик билан кузатишади, мен эса муҳокама ва уялишдан қўрқдим. 

Ўзимдаги бундай иллатларни бировларга ўтмаслигин истайман. Ўша вазиятларда ҳеч ким билан гаплашмайман, ҳеч кимга юк бўлмайман, одамови бўлиб қоламан.

Шундай фикрлар мени емириб ташлайди. Миямда ёмон фикрларни кўп айлантираман, ўйлаган ишларимни бажара олмайман. Жамоадошларим менга ёрдам беришади, чунки улар ўйлаётгандек ишларим юришмаяпти", - деб интервью берди Гомеш.

"Барселона" мухлислари Гомешни жуда кўп танқид қилишди: ўтган мавсумда ПСЖдан (0:4) учралган мағлубиятда ва "Атлетико" (1:0) билан баҳсда футболчини ҳуштаклар билан қарши олишди.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика