RU

Последние новости

10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  1 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  95 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  3 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  6 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  3 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  10

Камолиддин Мурзоев Денисов билан Жиззахга борган. Нега? Новости

Камолиддин Мурзоев Денисов билан Жиззахга борган. Нега?

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев билан суҳбатлашиб, ўзимизни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб олдик.

— Камолиддин ака, ПФЛ ижроия қўмитаси қарзи бор клубларнинг янги футболчиларига лицензия берилмаслигини эълон қилди. Бу қарорнинг сиз ҳимоя қиладиган ўйинчилар учун салбий ва ижобий жиҳатларига тўхталсангиз.

— Бу қарор бизнинг ҳимоямизда бўлган ва узоқ муддатдан бери клубларидан ўз ҳақини ундиролмаётган футболчилар олдида улкан қулайлик пайдо қилади. Турли сабаблар билан амалдаги шартномасини бекор қилган мижозларимизга эса бироз мураккаб бўляпти. 

— Бу ижобий қадамми?

— Албатта, агар қарздорликлар ечимини шундай йўл билан ҳал қилмасак, бу "гирдоб"дан чиқиб кетишимиз қийин бўляпти. Чунки кўплаб жамоаларимизда ўйинчи олдидаги қарзлар йилдан-йилга ўтиб келмоқда. Кескинроқ чора қўлланмаса, бу ҳол яна узоқ йиллар давом этиши мумкин.

— Сизнинг ташаббусингиз билан "Players Red Button" иловаси Ўзбекистонга ҳам кириб келди. Ҳалол футболни тарғиб қиладиган бу лойиҳа барча ўйинчиларгача етиб бордими?

— Тўғри таъкидладингиз, уюшмамиз билан "Red Button" лойиҳасини юртимиз футболчиларига тақдим қилдик. Ҳозирча 50-60% ўйинчилар қамраб олинди. Мавсумнинг 2-ярмида аёллар ва Биринчи лигада тўп тепадиганларга ҳам ушбу иловани етказишни мақсад қилганмиз.

— Бугунги кунда Футболчилар уюшмаси аъзолари нечтага етди?

— Айни пайтда 500га яқинлашиб қолган. Йил якунига қадар яна кўпайиб қолишади. Умуман олганда, деярли барча ўзини Футболчилар уюшмаси аъзоси сифатида кўрса ҳам, расмийлаштириш жараёнида баъзи қийинчиликларга дуч келяпмиз.

— Камолиддин ака, кўп ҳолларда клубларда фаолият юритадиган ишчи-ходимлар ўз ҳақларини ололмай қолиб кетишади. Уларнинг ҳимоясини қандай таъминласак бўлади?

— Жуда муҳим мавзуни кўтардингиз. Ушбу масала юзасидан биз 2 йилдан бери ЎФА ва ЎзПФЛга ўз таклифларимизни бериб келяпмиз. Сизга ҳам айтаман, Ўзбекистонда ҳам Низолар палатасини очиш вақти келди. Бу давр талаби. Шу масалада баъзи музокараларимиз ҳам бўлган, баъзилари тўхтаб қолган. Агар мазкур муаммо ижобий ҳал бўлиб, ЎФА қошида Низолар палатаси ташкил қилинса, кўплаб ишчи-ходимларнинг мушкули осонлашарди...

— Албатта, бу жиддий муаммо. Айни пайтда клублардан ўз ҳаққини ололмаётган оддий ишчиларга сизнинг уюшмангиз қандайдир ёрдам бера оладими?

— Бизга мурожаатлар бўлиб турибди. Уларга ҳуқуқий маслаҳат беряпмиз. Қаерларга, қай тартибда мурожаат қилишлари мумкинлиги кўрсатяпмиз. Бевосита ечимга келсак, афсуски, ходимларнинг низоларини кўрадиган қўмитанинг ўзи йўқ.

— Бизда футболчилар ёки мураббийлар иштирокидаги низоларни кўрадиган махсус қўмита ҳам йўқ. Янглишмадимми?

— Шундай. Бугунги кунда ўйинчилар иштирокидаги низолар ЎФА қошидаги Футболчиларнинг ўтиши ва мақоми бўйича қўмитада кўрилади. Гарчи унинг вазифаси бутунлай бошқа бўлса ҳам... Бу камчиликлар қачондир ҳал бўлиши керак. ФИФАдаги сингари Низоларни ҳал қилиш палатаси пайдо бўлса, ишларимиз анча енгиллашади.

— Денисов кеча "Сўғдиёна" билан шартнома имзолади. Ўша пайтда сизни ҳам Жиззахдаги стадионда кўришган. Бу тасодифми?

— Йўқ, Виталий билан бирга боргандим. Хабарингиз бор, у Ўзбекистондаги дастлабки профессионал шартномасини имзолади. Музокараларда иштирок этиб, футболчига ҳуқуқий масалалар бўйича ёрдам бердик. Ҳам болаликдаги дўсти, ҳам ҳуқуқий маслаҳат берувчи мутахассис сифатида Денисовнинг ёнида бўлдим.

— Камолиддин ака, ўзингиз ҳам Виталий билан бирга тўп тепгансиз. Унинг Ўзбекистонга қайтиши кўплаб мухлисларни хурсанд қилгани аниқ. Сизнинг бу борадаги фикрларингиз қанақа?

— Бу трансфер маҳаллий ишқибозлар учун кутилмаган сюрприз бўлиб, кўпчиликни хурсанд қилгани аниқ. Денисовнинг тарихи, у ўйнаган савия бутунлай бошқа даража. Мухлислар уни жуда соғинишган эди. У "Сўғдиёна" ютуқларига ҳисса қўшишига ишонаман ва Виталийга Санжар Турсунов сингари фақат омад тилайман.

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Автор :
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика