RU

Последние новости

08:13Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"  0 07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  0 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  2 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  1 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  5 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  5 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  7 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  11

Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз акцияси ва "CA"нинг 4 йиллиги нишонланди Новости

Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз акцияси ва "CA"нинг 4 йиллиги нишонланди

Бугун Тошкентдаги "Ёшлик" залида "Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз" акцияси ва championat.asia сайтининг тўрт йиллиги кенг нишонланди.
Тадбирнинг дастлабки қисмида "Насаф-2006" жамоаси ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси фахрийлари бир-бирларига қарши тўп тепишди.

Қизиқарли кечган баҳсда 5:5 ҳисоби қайд этилди. Мухлислар яқин ўтмишнинг футбол юлдузлари иштирокидаги ажойиб ўйиннинг гувоҳига айланишди. Учрашувни таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев микрафон орқали шарҳлаб борди.



Ўзбекистон - "Насаф-2006" - 5:5
Голлар
: Шуҳрат Мақсудов, Жаъфар Ирисметов (2та), Нўъмон Ҳасанов, Миржалол Қосимов - Шуҳрат Раҳмонқулов (2та), Дилшод Мавлонов, Ойбек Усмонхўжаев, Зафар Холмуродов.
Ўзбекистон: Анвар Жабборов, Бахтиёр Ашурматов, Александр Мочинов, Миржалол Қосимов, Жаъфар Ирисметов, Шуҳрат Мақсудов, Нўъмон Ҳасанов.
"Насаф-2006": Пётр Гизимчук, Даврон Файзиев, Асрор Алиқулов, Зафар Холмуродов, Ойбек Усмонхўжаев, Шуҳрат Раҳмонқулов, Дилшод Мавлонов, Баҳром Ҳайдаров.

Шундан сўнг fifa.uz совриндорлари тақдирланишди. Илҳом Якуббеков (ilhom 82), Баҳодир Бобоев (qashtel), Умиджон Миршаев (FC DIPLOMAT) мос равишда олтин, кумуш ва бронза медалларини қабул қилиб олишди. 

Сўнгра CA талқини бўйича 9та йўналишда энг яхшилар тақдирланишди.

Қуйида барча ғолиблар билан танишиб олинг:
Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси - Достон Ҳамдамов "Бунёдкор".
Йилнинг энг яхши дарвозабони - Александр Лобанов "Пахтакор"
Йилнинг энг яхши ҳимоячиси - Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф"
Йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси - Сардор Рашидов "Бунёдкор"
Йилнинг энг яхши ҳужумчиси - Зоҳир Қўзибоев "Машъал"
Йилнинг энг яхши легионери - Артур Геворкян "Насаф"
Мавсумнинг кашфиёти - Александр Мерзляков "Пахтакор"
Йилнинг энг яхши мураббийи - Самвел Бабаян "Пахтакор"
Йилнинг энг яхши футболчиси - Жамшид Искандеров "Пахтакор"



Йил давомида сайт вакилларини экипировка билан таъминлаган, “Жома” компаниясининг Ўзбекистондаги расмий диллери Санжар Усмонов, хорижда бўлиб ўтадига сафарлар давомида ўз ёрдамини аямай, сайт вакилларининг ижодига қулайликлар яратиб бераётган Абдураҳмон Фозилов ва Камолиддин Кенжаевга бағишлаб ўтказилган акцияда ёрдам бераман деб, ўз ишини унутиб қўйган, Қаршида бўлиб ўтган тадбирни “Насаф” жамоаси билан ҳамкорликда жуда ажойиб тарзда ўтказиб берган Зиёдулла Сафаров "CA"нинг дўсти дипломи билан тақдирланишди. 

Тошкентга атайин ташриф буюрган Камолиддин Кенжаевнинг тадбир давомида хурсанд эканлиги кўриниб турди. Мухлислар, футболчилар ва мураббийлар у билан бирга расмга тушишди, ўз тилакларини билдиришди.



Тадбир олий лигамизда фаолият олиб бораётган футболчилар ва сайтимиз ўқувчилари иштирокидаги ўртоқлик учрашуви билан якунига етди. Бу баҳсда "кўклар" жамоаси 9:8 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мухлислар ва футболчилар ўртасидаги ўйинни эса ҳазилкаш Абдураҳмон Фозилов шарҳлаб борди. 

"Оқлар" - "Кўклар" 8:9
Голлар
: Жамшид Болтабоев 3та, Александр Лобанов, Достон Ҳамдамов, Саъдилла Аҳмедов, мухлис 3та - Санъат Шихов 3та, Санжар Шоаҳмедов, Акбар Исматуллаев, мухлис 3та.
"Оқлар": Александр Лобанов, Достон Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев, Жамшид Болтабоев, Иброҳим Абдуллаев, Рустам Акбаров, Музаффар Тиллабоев, Саъдилла Аҳмедов.  
"Кўклар": Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Шаҳбоз Эркинов, Санъат Шихов, Акбар Исматуллаев, Санжар Шоаҳмедов, Баҳром Собитов, Ҳамза Жўраев, Қобилжон Шокиров.



Тадбир атрофидаги воқеалар, интервьюлар, фото ва видеолар сайтимиз орқали тақдим этилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика