Камолиддин ҳаммаси учун хурсанд бўлди!
25 ноя 2014 12:11
Новости
Камолиддин ҳаммаси учун хурсанд бўлди!
Бир неча бор ёзиб ўтганимиздек, 22 ноябрь куни Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуаси залида Камолиддин Кенжаевни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Камолиддинга ёрдам берамиз!” хайрия тадбири бўлиб ўтди.
Бизга маълум бўлишича, “Насаф” футбол клуби мана бир неча йилдирки Кенжаевдан ўз ёрдамини аямай келмоқда. Лекин уни қўллаб-қувватлаш мақсадида катта хайрия тадбир ҳали ўтказилмаганди.
Хайрия тадбирини ўтказиш учун анча иш олиб борилди. Тадбирнинг бош ташаббускори Нодирхўжа Юлдашев ҳамда Қашқадарёдаги фаол вакилимиз Зиёдулла ака Сафаровнинг елиб-югуриши натижасида ниҳоят анчадан бери режалаштириб қўйилган тадбир ўтказиб олинди. Хайрия тадбирининг бошланиш вақти соат 15:00га белгилаб қўйилгани учун шу куни тонг саҳарда Қашқадарё қайдасан дея йўлга тушдик. Йл юриб, йўл юрсак ҳам мўл юриб, ниҳоят тушга янги вилоят маркази Қаршига етиб келдик.
Бизни бу ерда Зиёдулла ака Сафаров билан “Насаф” матбуот котиби Азиз Нурий кутиб олди. Футбол шоуси бошланишига борган сари кам вақт қолаётганди, шу боис тезда тушлик қилиб “Геолог” спорт мажмуаси томон йўл олдик. “Насаф” футбол клубининг ҳам тадбирга бош-қош бўлиши натижасида зал аллақачон тайёрлаб қўйилган, мухлислар оқими кела бошлаганди.
Залга кириб юқорига кўтарилганимизда таниқли футбол шарҳловчиси, “Рўзиқул Бердиев тўпни оширди, лекин кимга?”, “Балли, Зафар!”, “Вали Келдиевнинг зарбаси...” каби ўзига хос терминлари билан мухлислар ёдида қолган Ҳусан ака Темиров бизни кутиб олдилар. У кишининг ёнида Қашқадарё вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Маматқул Ражабов ҳам бор эди. Орадан сал ўтиб тадбирга таклиф этилган меҳмонлар, “Насаф” клуби раҳбарияти, “Шўртан” жамоаси вакиллари, шунингдек мухлислар кела бошлашди ва залнинг ишқибозлар ўтирадиган асосий қисми тўлди ҳисоб.
Эшикдан кираверишга кўнгилдан чиқариб бериш учун иккита хайрия қутиси қўйилди ва тадбтир охирида эҳсондан йиғилган пуллар тўлиқ Камолиддинга берилди. Футбол шоуни отахон шарҳловчи Ҳусан Темиров олиб борди. Дастлаб ҳоким маслаҳатчиси Маматқул Ражабов сўзга чиқиб бундай тадбир ўтказилаётганидан ҳокимият вакиллари жудаям мамнун эканлигини билдирди: “Камолиддин Кенжаев бутун Қашқадарё фахри, агар автофалокатга учрамаганида ундан келажакда ажойиб футболчи чиққан бўларди, аммо бу тақдир. Менинг таклифим, бу каби тадбирларни бутун вилоятимиз туманларида ўтказиш керак, буни ҳокимият ҳам қўллаб-қувватлайди”.
Тадбирда қашқадарёлик хонанда Алижон Исоқовнинг ҳам иштирок этиши мухлисларга жуда ёқди. Шундан сўнг “Насаф” футбол мактабининг 2005-2006 йилларда туғилган гуруҳ тарбияланувчилари иштирокида мини футбол мусобақаси ўтказилди. Бунда ҳар тайми 10 дақиқалик футбол ўйналди ва “оқлар” 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Залга йиғилганларга “оқлар” сафида тўп теган Рўзиқул Бердиевнинг ўғли Зафаржоннинг ўйини маъқул келди. Алижон Исқов ватан, футбол мавзусидаги қўшиқлари билан чиқиш қилгач, навбат ҳақиқий футбол шоусига етиб келди.
Залга ўз вақтида Камолиддин Кенжаев билан тўп тепган “Насаф-2006” жамоаси ҳамда бугунги кунда олий лигада ўйнаётган “Қашқадарё юлдузлари” жамоаси таклиф этилди. “Насаф-2006” сафида Пётр Гизимчук, Даврон Файзиев, Ботир Қораев, Вали Келдиев, Рўзиқул Бердиев, Нурали Султонов, Баҳром Ҳайдаров, Шуҳрат Тошпўлатов, Константин Боев, Зафар Холмуродов сингари футболчилар ҳаракат қилишди. Жамоа бош мураббийи: Норқул Даминов, ёрдамчи мураббий: Камолиддин Кенжаев.
“Қашқадарё юлдузлари” таркибидан Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Шоҳрух Гадоев, Шерзод Аъзамов, Отабек Шукуров, Фаррух Сайфиев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Зоҳир Қўзибоев, Кенжа Тўраев, Зафар Полвонов каби олий лига футболчилари ўрин олишди. Бу жамоага Зоир Тўрақулов мураббийлик қилди. Ҳар тайми 20 дақиқадан иборат шоу-учрашувни Константин Смирнов, Шуҳрат Эгамбердиев, Фирдавс Норсафаров ва Комил Расулов бошқариб боришди.
Ўйинда 6:6 ҳисоби қайд этилди, аввалига футболчилар анча кучли кўринганди, бироқ мураббийлар тезда ўзларига келиб ўйиннинг қолган қисмида (айниқса иккинчи таймда) устунликни қўлга олишди. Баҳсда дуранг қайд этилгач, навбат пенальтилар сериясига келди ва бунда “Насаф-2006” 4:3 ҳисобида зафар қучди. Дарвоқе, ўйиндаги ҳар бир вазиятни Ҳусан Темиров микрофон орқали шарҳлаб бордилар.
“Насаф – 2006” - “Қашқадарё юлдузлари” 6:6 (Пен. 4:3)
Голлар: Шуҳрат Муҳаммадиев - 0:1, Зафар Полвонов - 0:2, Фаррух Сайфиев - 0:3, Шуҳрат Тошпўлатов - 1:3, Дилшод Мавлонов - 2:3, Зафар Холмуродов - 3:3, Рўзиқул Бердиев - 4:3, Вали Келдиев - 5:3, Шерзод Аъзамов - 5:4, Шерзод Аъзамов - 5:5, Зафар Полвонов - 5:6, Нурали Султонов - 6:6.
Пенальтилар серияси: Зафар Полвонов - дарвозабон, Баҳром Ҳайдаров - дарвозабон, Санжар Қувватов - гол, Пётр Гизимчук - гол, Шерзод Аъзамов - гол, Рўзиқул Бердиев - гол, Фаррух Сайфиев - гол, Дилшод Мавлонов - гол, Шоҳруҳ Гадоев - дарвозабон, Вали Келдиев - гол.
Камолиддин КЕНЖАЕВ: “ҲАММАСИ УЧУН МИННАТДОРМАН”
Энг муҳими, ушбу тадбирдан Камолиддин Кенжаевнинг ўзи беҳад хурсанд бўлди. У қайта-қайта йиғилганларга, хайрия акциясида иштирок этганларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Биз эса ўз навбатида ундан ва бошқалардан фикр олишга ошиқдик.
- Тўғрисини айтсам, тадбир бунчалик зўр ўтишини кутмагандим, мени қўллаб-қувватлаш мақсадида кўпчилик келди ва бундан жудаям хурсандман. Залга кириб келганимда мухлисларни, ўзим билан бирга олдин футбол ўйнаганларни кўриб очиғи ҳаяжонланиб кетдим. Шу ўринда тадбир ташкилотчиларига, айниқса championat.asia сайти раҳбари Нодирхўжа Юлдашевга, шунингдек “Насаф” футбол клубига ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Нодирхўжага алоҳида катта раҳмат, чунки у елиб югурманида бу тадбир ўтказилмай қолиб кетиши мумкин эди. Инсонни яхши ва ёмон кунларида ёлғиз ташлаб қўймаслик, ўзбекларга хос одат. Шу боис мен тадбир қачондир албатта ўтказилишини ва унда мени унутиб қўймаган инсонлар иштирок этишини сезгандим.
- Шоу-ўйинда кимга мухлислик қилдингиз?
- Албатта, ўзим билан олдин бирга ўйнаган футболчиларга. Уларнинг ҳаракатини кўриб ўша даврларни эсладим, кўзимга ёш келди, соғинч ҳисси кучли бўлар экан.
- Кейинчалик болалар футболида мураббий бўлиб ишлашингиз ҳақида эшитдик.
- Ҳа, шундай ниятим бор. Футбол ўйнаб орттирган тажрибамни болалар билан ўртоқлашмоқчиман. Насиб қилса, бу ниятим келаси йил амалга ошади.
- Хайрия акциясининг иккинчи қисми 29 ноябрь куни Тошкентда ўтказилади. Ўзингиз ҳам борасизми?
- Насиб қилса, Тошкентдаги тадбирга ҳам бормоқчиман. Ўз вақтида миллий терма жамоада мен билан тўп тепган дўстлар билан дийдор кўришмоқчиман. Менга мамлакатимизнинг турли жойларидан қўнғироқ қилиб, сизни Тошкентда кутяпмиз, келинг дейишяпти. Шундай экан, албатта боришга ҳаракат қиламан.
Гулзода РАҲМАТОВА: “ТАДБИР БУНЧАЛИК ЯХШИ ЎТАДИ ДЕБ ЎЙЛАМАГАНДИМ”
“Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз!” хайрия акция тадбирида Яккабоғдан Камолиддиннинг оила аъзолари ҳам келишди. Биз эса фурсатдан фойдаланиб, Кенжаевнинг турмуш ўртоғи Раҳматова Гулзодани ҳам суҳбатга тортдик.
- Бизларга шундай иззат-икром кўрсатиб тадбир ўтказиб беришгани учун ҳаммага катта раҳмат айтмоқчиман. Бу тадбирни кўриш учун кўпчилик бўлиб келдик. Ҳаммамиз хурсандмиз. Шу пайтгача бизни ташлаб қўймагани учун “Насаф” футбол жамоасига ҳам раҳмат айтмоқчиман. Бизга “Насаф” томонидан доим ёрдам бериб келинмоқда.
- Камолиддин келажакда болалар мураббийи бўлиб ишламоқчи? Бунга қандай қарайсиз?
- Биз у киши билан тез-тез футбол ҳақида гаплашиб турамиз. Агар соғайиб кетсам, яна футболга қайтиб, шу соҳада ишламоқчиман дейдилар. Насиб қилса, мураббий бўлиб ишласалар керак.
- Йил бошида уйингизга борганимизда ҳам хайрия акцияси ўтказиш тўғрисида гап бўлганди. Шунчалик бўлишини кутганмидингиз?
- Тўғрисини айтсам, тадбир ўтказилмай қолиб кетса керак деб ўйлагандим. Чунки ўшандан бери анча вақт ўтди ва бу ҳақда бизга ҳеч ким гапирмаётганди. Лекин мана ҳозир шу тадбир ташкил этилди ва биз Яккабоғдан келиб ҳайрон қолдик. Негаки жуда чиройли ўтди. Тўғрисини айтсам, бунчалик зўр бўлади деб ўйламагандим.
Хайрулла Холиқов

Комментарии