RU

Последние новости

11:54Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида ишлайдиган расмийлар маълум  0 11:33"Атлетико" футболчиси КЖЧ ташкилотчилигидан норози  2 11:05Ямаль ва францияликлар: Европанинг 2025 йилдаги энг креатив футболчилари  3 10:42Неймарнинг келажаги маълум  1 10:10“Ал Ҳилол“ Осимхенга сўнгги даҳшатли таклифни юборди  0 09:43“Арсенал“ Виктор Гёкерешни сотиб ололмаган тақдирда кимни харид қилиши маълум  1 09:16Кайл Уокер АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  0 08:50Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ  1 08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  15 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  16 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  2 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  3

Камо Газаров: "Ишонтириб айтаманки, тез орада “Динамо”нинг ўйини ўзгаради" Новости

Камо Газаров: "Ишонтириб айтаманки, тез орада “Динамо”нинг ўйини ўзгаради"

Учрашувни йирик ҳисобда ютқазган бўлишига қарамасдан “Динамо” жамоаси мураббийи Камо Газаров журналистларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарди:
Аввалги учрашувни ўз уйимизда йирик ҳисобда бой берганимизнинг асорати бугунги ўйинда ҳам сезилиб турди. Гарчи ўйиндан олдин жамоа ўйинчилари йиғилиб, фикрни бир жойга қўйган ҳолда ўйнашни ният қилишган бўлишса-да, яратилган имкониятлардан фойдаланиш жараёнларида руҳиятнинг пастлиги халақит берди. Биз Бекободга очко илинжида ташриф буюргандик. Камида дуранг, бўлмаса ғалаба қозонишни истагандик. Дастлабки дақиқаларда ташаббусни қўлга олганимизда ниятимиз амалга ошадигандек кўринганди. Бироқ “Металлург”нинг тажрибали ўйин тизгинини дарҳол қўлга олишди ва бизнинг ниятларимизни пучга чиқаришди. Биринчи гол футболчиларимиз руҳиятини тамомила синдирди, дейишим мумкин.

 Жамоамиз тез орада бошқача ўйин кўрсатишини ишонч билан айта оламан. Биз кучлилар сафидаги мавқеимизни сақлаб қолишимизга ишонаман. Потенциал имкониятларимиз юқори. Жароҳатланган футболчиларимиз сафга қайтишсин, кўрасиз. Қолаверса, асосий таркибнинг қатор ўйинчилари давралар оралиғида тиббий кўрикдан ўта олишмади. Уларнинг ҳам сафга қайтишини кутаяпмиз. Хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ уйимизда, биз қолган ўйинларда ҳам фақат ғалаба иштиёқида ўйнаймиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика