RU

Последние новости

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

“Калининград” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак? Новости

“Калининград” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

Бугун, анъанамизга мувофиқ, Жаҳон Чемпионати-2018 ўйинлари ўтказиладиган ареналарнинг энг ғарбийси “Калининград” стадиони ҳақида маълумот берамиз.

•    “Калининград” стадионида ЖЧ-2018нинг 4та ўйини бўлиб ўтади
•    Энг ғарбий арена мундиалдан сўнг “Балтика” клубининг асосий стадионига айланади


Ўйинлар
“Калининград” стадионида Жаҳон Чемпионати гуруҳ босқичининг 4та ўйини бўлиб ўтади. Аренада 16 июнь куни Хорватия ва Нигерия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Шунингдек, мусобақада гуруҳ босқичининг энг қизиқ ўтиши кутилаётган ўйинларидан бири Англия – Бельгия (28 июнь) ўйини ҳам шу стадионда бўлиб ўтади.

Имкониятлари

Чемпионат вақтида “Калининград” стадионига 35 000 томошабин ташриф буюриши мумкин бўлади.


Жойлашган ўрни
Янги арена Октябрь оролида барпо этилган бўлиб, у Калининград шаҳрининг марказида жойлашган. Мундиаль анча йиллардан бери эътибор берилмаган оролда ажойиб арена бунёд этилишига сабаб бўлди. Чемпионатдан сўнг, бу ерларда истироҳат боғи ва дам олиш масканлари қурилиши режалаштирилган.  

Биласизми?

“Калининград” стадиони қурилишида 12 000дан зиёд устундан фойдаланилган. Стадион аслида 45 000 томошабинга мўлжаллаб қурилиши керак эди. Бироқ баъзи сабаблар туфайли арена сиғими камайтирилди. Қолган 11та стадионлардан “Екатеринбург Арена” ҳам 35 000 томошабинга мўлжалланган.



Дастлабки ўйинлар
Бошқа ареналар каби “Калининград” стадионида ҳам қизғин тайёргарлик ишлари кетмоқда. “Балтика” клуби чемпионатнинг жорий мавсумдаги бир нечта ўйинларни ўтказиши режалаштирилган.
 
Мерос

Жаҳон Чемпионати-2018дан сўнг, ушбу стадион “Балтика” клубининг асосий аренаси бўлиб хизмат қилади. Стадиондаги томошабинлар ўриндиғи “Балтика” клубининг ранги каби “оқ-кўк” рангларга бўялган.  


"Лужники" стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

“Ростов Арена” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак? 

"Қозон Арена" стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

“Екатеринбург Аренa” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика