Фабрицио Романо: Калафьорининг "Арсенал"га трансфери яқин кунларда ҳал бўлади
20 июл 2024 16:33
Новости
Фабрицио Романо: Калафьорининг "Арсенал"га трансфери яқин кунларда ҳал бўлади
"Арсенал" "Болонья" билан Италия терма жамоаси ҳимоячиси Риккардо Калафьори трансфери бўйича тўлиқ келишувга эришишга яқин турибди.
Музокаралар ижобий руҳда ўтмоқда ва якунига яқин.
"Канонирлар" футболчининг ўзи билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома бўйича келишиб қўйишга улгуришган.
Калафьори "Болонья"га 2023 йил августида "Базел"дан кўчиб ўтганди. Унинг "Болонья" билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Ўтган мавсум 22 ёшли марказий ҳимоячи барча мусобақаларни инобатга олганда, 37 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатма етказиб берди. Европа чемпионатида Калафьори 3 та ўйинда майдонга тушди ва 1 ассист қайд этиб, 3 бор сариқ карточка ишлаб олди.
"Transfermarkt" портали италияликни 45 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии