Кака: "Милан"да сардор бўлиш ажойиб"
09 сен 2013 12:22
Новости


Кака: "Милан"да сардор бўлиш ажойиб"
4 йиллик танаффусдан сўнг "Милан"га қайтган ярим ҳимоячи Кака "Кьяссо"га қарши ўтган ўртоқлик учрашувида (4:0) сардор сифатида майдонга тушди.
"Милан"да Рикардо Монтоливо майдонга тушмаганида сардорлик боғичи Марко Амелиада бўлиши керак эди, аммо посбон 31 ёшли бразилиялик футболчига сардор бўлишга имкон берди.
– Дам олиш кунлари мен учун ажойиб ўтди, – дейди Кака Sky Sport Italia. – Сардорлик боғичидан бошим осмонга етди. Бу ажойиб сюрприз бўлди, Амелиага катта раҳмат.

Комментарии