Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"
16 июн 2025 17:32
Новости
Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"
Италиянинг "Милан" клубида узоқ вақт тўп тепган бразилиялик собиқ ҳимоячи Кафу Италия терма жамоасига Женнаро Гаттузонинг бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида гапирди.
Гаттузо билан бирга "Милан"да ўйнаган Кафу у буни уддалашига шубҳа қилмаяпти. Кафу Женнарони бу лавозим учун энг яхши вариант деб атади.
"Менинг яқин дўстим Женнаро – Италия терма жамоаси учун энг зўр танлов. Ишончим комилки, у эплайди ва жамоани Жаҳон чемпионатига олиб чиқади. Ҳозир юрак, шахсият ва кўп меҳнат керак, Гаттузо буни амаллайди", – деди Кафу.
Эслатиб ўтамиз, аввалги мураббий Лучано Спаллетти истеъфога чиққан эди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии