Кафельников Глушаковга ҳужум қилган мухлис ҳисобига 10 минг рубль ўтказиб берди
30 ноя 2018 18:14
Новости
Кафельников Глушаковга ҳужум қилган мухлис ҳисобига 10 минг рубль ўтказиб берди
Собиқ теннисчи, "Спартак"нинг машҳур мухлиси Евгений Кафельниковнинг маълум қилишича, у "Спартак" - "Рапид" ўйинида майдонга тушган мухлис Мирослав Голунов ҳисобига пул ўтказиб берибди.
Эслатиб ўтамиз, Москвада ўтган Европа лигаси ўйинида ишқибоз майдонга тушиб, мезбонлар сардори Денис Глушаковга ҳужум қилишга уринди. Бир неча сониядан сўнг Мирослав Голунов ҳибсга олинди ва у 10 суткани қамоқда ўтказадиган бўлди. Мухлис 5 йил давомида футбол учрашувларини стадиондан томоша қила олмайди.

Кафельников ўз "твиттери"да Голунов ҳисобига 10 минг рубль ўтказганини тасдиқловчи скриншот юклади.
Кафельников бунгача бир неча марта Глушаковни танқид қилган ва "Спартак" собиқ устози Массимо Каррерани қўллаб-қувватлаган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Комментарии