RU

Последние новости

23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  9

Журналистлар матбуот анжуманида Ироқ терма жамоаси бош мураббийига ҳужум қилишди Новости

Журналистлар матбуот анжуманида Ироқ терма жамоаси бош мураббийига ҳужум қилишди

Драматик ўйиндан сўнг ироқлик журналистлар ўзларини босиб тура олишмади.

Осиё кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган Ироқ ва Иордания ўртасидаги учрашувда ироқликлар сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, аламли тарзда мағлуб бўлди. 

Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида ироқлик журналистлар терма жамоа бош мураббийи Хесус Касас Гарсияга катта норозилик билдиришди. Дастлаб, мураббийга ўта кескин саволлар берилди. Мутахассиснинг жавобига қониқмаган журналистларнинг саволлари кетма-кет давом этаверди ва матбуот анжумани ўтказилаётган хонада тартибсизлик келиб чиқди. Шундан сўнг, аксарият ироқлик журналистлар хонани тарк этишга қарор қилишди. Улардан баъзилари норозилик билдиришда давом этди ва мураббий ўтирган жойга яқинлаша бошлашди. Мураббий томон ҳаракатланаётган журналистлар йўлига хавфсизлик ходимлари тўсиқ бўлди. Якунда, хавфсизликка масъул ходимлари ироқлик журналистларни хонадан чиқариб юборишга мажбур бўлишди.

Вазият юмшагандан сўнг, матбуот анжумани давом эттирилди. Ироқ терма жамоаси бош мураббийи Хесус Касас Гарсия иштирокидаги матбуот анжуманини бироздан сўнг сайтимизда ўқишингиз мумкин.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика