RU

Последние новости

02:25Евро-2024. Дания - Сербия 0:0, Даниянинг голи хисобга олинмади  0 02:15Евро-2024. Англия - Словения 0:0, Палмер ваниҳоят майдонга тушди  0 01:55Евро-2024. Дания билан голсиз дуранг қайд этган Сербия турнирни тарк этди  3 01:50Мусобақанинг энг зерикарли учршувида Англия Словения билан нурсиз дуранг ўйнади  12 01:18Андреа Белотти "Рома"ни тарк этиб, А Серияни бошқа жамоасига ўтди  0 00:41"Реал" Хоселуни "Эспаньол"дан харид қилиб, дарҳол сотади  1 00:35Евро-2024. Франция - Польша 1:1, Франция мусобақадаги биринчи голини урди  1 00:27"Рома" де Росси билан шартномани 2027 йилгача узайтирди  0 00:25Евро-2024. Нидерландия - Австрия 2:3  0 00:10Анвар Бердиев: "Ёзги трансферлар вақтида жамоада кўп ўзгаришлар бўлмайди"  3 23:43Темур Кападзе: "Рақиб хатоларидан унумли фойдаландик"  0 23:26Февзи Давлетов: "Иккита қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  1 22:59Евро-2024. Австрия Нидерландияни ер тишлатди ва биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўлланма олди  25 22:56Евро-2024. Мбаппе ва Левандовскининг пенальтидан урган голлари Франция ва Польшанинг муросасини таъминлади  9 22:20Суперлига. "Олимпик" - "Сурхон" 2:0, Нодир Неъматхонов аламини болбойдан олди  6

Жуд Беллингем: энди қаерга? (мутолаа учун) Новости

Жуд Беллингем: энди қаерга? (мутолаа учун)

Европа футболи юлдузи учун янги клуб танлаймиз.

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ўтган мавсумдан бери кўплаб клубларнинг трансфер мақсади ҳисобланади. 19 ёшли хавбекка қизиқиш ўтган ёзда ошди. "Арилар" ёш англиялик футболчини ўз таркибида ушлаб қолди, аммо буни келаси йилда амалга ошириш қийин бўлади. Ўйинчига талаб ошди, унинг ўзи ҳам мавсумлар оралиғида клубини ўзгартириш вариантини кўрмоқда.


Хабарларга кўра, "Боруссия" Беллингемни 120-150 млн еврога баҳоламоқда. "Арилар"нинг футболчига нарх қўйишмагани, аммо буни ЖЧдан сўнг қилишлари ҳақида ҳам маълумот бор. Нима бўлганда ҳам, хавбекнинг мавсум сўнггида немис клубидан кетиш имконияти юқори. Ўйинчига 5та жиддий даъвогар бор. Энди уларнинг ҳар бири ҳақида гаплашамиз.


"Реал"


"Реал" — бу рўйхатдан Англия Премьер-лигасидан бўлмаган ягона клуб ҳисобланади. Шу билан бирга, "қаймоқранглилар" ўйинчи учун курашда АПЛдаги даъвогарларидан устун келишмоқда. "Бланкос"нинг 2019 йилдан бери бир неча бор футболчи билан боғлангани маълум. Шундай хабарлар борки, хавбек Мадриддан бўлган тавсия сабаб "Боруссия" билан шартномасини узайтирмаган. Томонлар ҳамкорликда манфаатдор. Балки, бу кейинги ёзда амалга ошар.


"Реал" Беллингемни Лука Модрич ёки Тони Кроосга ўринбосар сифатида кўрмоқда. "Қаймоқранглилар"да Эдуардо Камавинга ва МЮга кетган Каземирони муваффақиятли тарзда тўлдираётган Орельен Чуамени бор. Марказий ярим ҳимоячилардан яна Федерико Вальверде ҳам бор, аммо у исталган жойда ўйнаши мумкин, шунингдек Мадридда ишонч билдирилмаётган Дани Себальос ҳам хавбеклар рўйхатида бор.


Кроос ҳозирданоқ фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда, ҳа, 37 ёшли Модрич ҳам аста-секин шунга қараб келмоқда. Чуамени, Камавинга ва Беллингемнинг ярим ҳимоядаги учлиги ёмон кўринмаяпти. Бу "Реал"нинг эҳтимолий яна ярим ҳимоячилар авлоди, аммо англиялик ўйин амалиётини кутишига тўғри келади.



"Ливерпуль"


"Ливерпуль"нинг марказий ярим ҳимояга ўйинчи излаётгани сир эмас. Буни "қизиллар" бош мураббийи Юрген Клопп тасдиқлади. Мерсисайдликларда Тьяго Алькантара, Жордан Хендерсон ва Жеймс Милнер бор. Аммо, уларнинг умумий ёши деярли 100.


Яна Алекс Окслейд-Чемберлен ва Наби Кейта бор, аммо улар ҳали барқарор эмас, шу сабаб кам ўйнашмоқда. Ҳеч ким ҳозирги вазиятда бор умидни Кертис Жонсга бера олмайди. "Ливерпуль" тарбияланувчиси жорий мавсум умуман майдонга тушмади.


ОАВнинг хабарига кўра, Беллингем "қизиллар"нинг ёздаги бош трансфер мақсади. "Ливерпуль"нинг ўрта чизиқдаги кадрлар билан боғлиқ муаммосини ҳисобга олса, бунга осонгина ишониш мумкин. Футболчи учун бу яхши вариант бўларди. Ёш хавбек катта эҳтимол билан тезда мерсисайдликларнинг асосий таркиб ўйинчиси бўлади. Аммо, бир жиҳат бор: "қизиллар" ўйинчи учун камида 100 млн евро тўлай олишадими ёки хоҳлашадими? "Боруссия" ундан камига рози бўлмайди.



"Манчестер Юнайтед"


МЮ бутун ёзни "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг билан шартнома имзолашга уриниш билан сарфлаб юборди. Кўплаб гаплар бўлди, аммо трансфер барибир амалга ошмади. Манчестерликларнинг нидерландиялик трансфери масаласига яна қайтишлари қийин масала. Манчестернинг қизил тарафида клубнинг янги мақсади Беллингем бўлди.


МЮда марказий ярим ҳимоячилардан Фред ва Донни ван де Бек бор. Аммо, бразилиялик Эрик тен Хаг қўл остида ротация ўйинчисига айланди, нидерландиялик эса захира ўриндиғида қолишда давом этмоқда. "Юнайтед"нинг "Боруссия"га Жуд учун керакли пулни тўлашига шубҳа йўқ, аммо ушбу трансфер ўйинчининг ўзига керакми? Манчестерликлар учун вазият аста-секин яхшиланмоқда, улар соврингача ҳали жуда узоқлар.


"Юнайтед" бош мураббийининг у ёки бу ўйинчини олиш хоҳиши футболчига ўйин амалиётини кафолатламайди. Кўп одамлар Каземиро МЮга ўтганидан сўнг захира ўриндиғида ўтиришини тахмин қилишмаган. Мутахассис Скотт Мактоминейни афзал кўрмоқда, тажрибали бразилиялик эса ротация ўйинчисига айланди. Ҳудди шу нарса Беллингемнинг бошига тушиши мумкинми? Албатта. МЮга ўтиш ҳозирча таваккал.



"Манчестер Сити"


"Манчестер Сити"нинг трансферлар учун катта пул тўлаши ҳеч кимга сир эмас. Шунингдек "шаҳарликлар"нинг кўплаб сифатли ўйинчиларни кузатиши барчага маълум. Беллингем ҳам Англия чемпионлари қизиқишлари доирасига киради. Миш-мишларга кўра, Холанд собиқ жамоадошини Манчестерга чорламоқда. Футболчилар "Боруссия"да бирга ўйнашган ва катта эҳтимол билан ҳали ҳам алоқадалар. Улар қайта бирлашиши мумкин.


Беллингемда "Манчестер Сити"да маълум бир имкониятлар бор. "Шаҳарликлар"да марказий ярим ҳимоячилардан шартномаси якунланаётган Илкай Гюндоган бор. Аслида "Манчестер Сити"нинг бу позициясида Фил Фоден ҳам саналади, аммо у кўпроқ ҳужумга яқин ўйнайди. Беллингем тез орада Гюндоганни "Этихад"да алмаштириши мумкин. Бу унинг учун яхши вариант бўларди. Хосеп Гвардиоланинг ҳар қандай жамоаси — совринлар ютадиган машина.



"Челси"


Бир қарашда, "Челси"да майдон марказида ўйнашга қодир бўлган футболчилар етарлича. Бу Матео Ковачич, Карни Чуквуэмека, Рубен Лофтус-Чик ва Коннор Галлахер. Шунингдек кўпроқ таянч зонасида ўйнайдиган Нголо Канте ва Жоржиньо ҳам бор. Аммо, "кўклар" ҳозир порлаётган ўйинчиларни олишга ҳаракат қилишган. Бу борада уларда янги раҳбарлар келганда ҳам ўзгариш бўлмади. Раҳбарият жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Грэм Поттерга таркибни кучайтириш учун катта пуллар беришга тайёр.


"Челси"да катта трансфер режалари бор. Лондонликлар келаси ёзда Беллингем ва Деклан Райсни олишни хоҳлашмоқда. Англия терма жамоаси ўйинчилари "кўклар" учун яхши кучайиш бўлар эди. Бошқа тарафдан, "аристократлар"да ҳозирда айрим нарсалар ноаниқ. Ҳеч ким "Челси"дан янги хўжайинлар билан, бундан ташқари янги мураббийдан нима кутишни билмайди. Лондон клуби ҳозирда Беллингем учун яхши энг яхши вариант эмас. Аммо, мавсум сўнггида кўп нарса ўзгариши мумкин.




Алишер Остонов

Автор : Alisher
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика