Йозеф Блаттер: "Мессига энг яхши футболчи совринини беришганида озгина ҳайрон қолдим"
14 июл 2014 21:13
Новости
Йозеф Блаттер: "Мессига энг яхши футболчи совринини беришганида озгина ҳайрон қолдим"
ФИФА президенти Йозеф Блаттер "Олтин тўп" Мессига берилганидан ҳайрон қолганини айтиб ўтди.
"Биласизми? Месси соврин олиш учун чиққанида озгина ҳайрон қолдим. Лекин, шуни унутмаслигимиз керакки, Аргентинанинг финалгача етиб келишида у муҳим бўлган голларни киритди. Айнан шу нарса унга соврин берилишида рол ўйнади деб ўйлайман", - дейди Блаттер.
Комментарии