Жозе Моуринью “Рома”даги келажаги ҳақида: “Шартнома ҳар доим ҳам муҳим роль ўйнамайди"
03 апр 2023 09:32
Новости
Жозе Моуринью “Рома”даги келажаги ҳақида: “Шартнома ҳар доим ҳам муҳим роль ўйнамайди"
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуринью келажаги ҳақида гапирди.
Португалияликнинг римликлар билан келишуви келаси мавсумда якунланади. Бироқ баъзи манбаларда якунланаётган мавсум Жозе учун сўнггиси бўлиши мумкинлиги хабар қилинди.
“Бир неча ой олдин “Рома” бош директори қолишимни айтди, аммо бу унинг фикри. Мен бу ҳақида ҳали ҳеч нарса демадим. Шартномам тугашига ҳали бир йил бор. Лекин бу футбол, футболда эса шартнома муддати ҳар доим ҳам муҳим роль ўйнамаслиги мумкин. Мен хотиржамман! Мен учун энг муҳими кейинги ўйин”, — деди 60 ёшли мураббий.
Маълумот учун, “Рома” айни дамда Италия чемпионатида 50 очко билан бешинчи поғонада кетмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии