Жонатан Лукка: "Футбол баъзида жуда адолатсиз"
14 апр 2025 14:36
Новости
Жонатан Лукка: "Футбол баъзида жуда адолатсиз"
"Пахтакор"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Жонатан Лукка "Андижон"га қарши кечган учрашувдан сўнг ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз. "Пахтакор" бугун "Андижон"га мағлуб бўлди...
- Футбол - баъзида тушунтириб бўлмайдиган нарса. Менимча, биз ўйинни назорат қилдик. Рақиб қарши ҳужумларда гол уриб кетди. Гол ўтказиб юборгандан сўнг ўйинга қайтиш ҳар доим қийин. Биз шундай ишлашда давом этишимиз керак ва фақат шундагина вазиятни тўғрилай олишимиз мумкин бўлади.
- "Пахтакор" мавсумни жуда ёмон бошлади, мухлислар ҳам натижалардан норози. Жамоа ушбу қийин ҳолатдан қандай чиқиб кетмоқчи?
- Мухлислар ҳар доим кўпроқ нарса исташади ва бу табиий ҳол. Биз ҳам уларга ғалаба тақдим этиш ва уларни хурсанд қилиш устида бош қотирмоқдамиз. Футбол баъзида жуда адолатсиз. Муҳими, биз ишлашда давом этишимиз керак.

Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии