RU

Последние новости

20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  3 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  23 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  31 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  8 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   18 16:33"Нефтчи" Билолхон Тошмирзаев билан шартномани узайтирди  1

Жон Терри: “Терма жамоада юз марта ўйнашни мақсад қилгандим” Новости

Жон Терри: “Терма жамоада юз марта ўйнашни мақсад қилгандим”

“Ливерпуль”нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер ҳозирда журналистик фаолият олиб бормоқда.


У футболчилардан интервью олиб, уларни мухлислар эътиборига ҳавола қилмоқда. Каррагер бир неча кун аввал 35 ёшни қаршилаган “Челси” сардори Жон Терри билан суҳбатлашди. Суҳбатда Террининг футболчилик фаолияти ва келажаги хусусида гап борди.


-“Жон Терри — Премьер-лиганинг барча пайтлардаги энг яхши ҳимоячиси”. Бу гапни ким айтган?

- Онам бўлса керак.

- Йўқ, бу мен эдим. 2005 йилга қайтамиз. Сен футболчилар овозига кўра, энг яхши футболчи деб топилгансан. Ўшанда Стив билан сенга овоз бергандик. Терма жамоага борганда буни билиб, ҳайратлангандинг. Бу чин дилдан бўлганмиди?

-Ҳа, албатта. Ажойиб бўлганди. ПФАдан Бобби Барнсга қўнғироқ қилиб, аниқлаштиргандим. У кўп овоз олиб, соврин учун курашаётганимни айтганди. Лекин ютиш ҳақида ўйламагандим. Ҳимоячи сифатида менгача Пол МакГрат (1993) ва Гари Паллистер (1992) унга эга чиқишганди. Ўшанда оёғим бармоғи билан муаммо бор эди. Ютишга имконинг бўлса, тақдирлаш маросимига боришга тайёр туришинг керак. Ўшанда Боббидан ютган-ютмаганимни айтишни сўрагандим, чунки оёқ кийими кия олмасдим. Машғулот ва ўйиндан олдин укол қилишарди. Ўша оқшом шифокор келиб, укол қилди ва жараён 3 соат давом этди. Кейин туфли кийдим ва маросимга йўл олдим. Саҳнадан тушганимда дорининг таъсири тугаганди ва дарҳол кетишим кераклигини ҳис қилгандим.

- Сени футболчи сифатида ҳурмат қилардим, бироқ “Ливерпуль”да биз “Челси”га тоқат қила олмасдик. Сизларда ҳам шундаймиди? Фаолиятимда 45 бор “Челси”га қарши ўйнаганман ва уларнинг барчасида сен бор эдинг.

-Ҳар сафар биз курашиш кераклигини билардик. Қарама-қаршилик мухлисларни хурсанд қиларди, бизга сен ва Стивига қарши курашиш ёқарди. Бу ажойиб кечган. 2005 йил Чемпионлар лигасидаги ярим финални олайлик. Биз турнир жадвалида 30 очко илгарилаб кетгандик. Биз сизларни ютиб ташлашимиз керак эди, бироқ “Ливерпуль” ташна эди, бу курашиш ҳисси эди. Мухлислар, интилиш, сен, Стиви. Бу ҳамма нарса эди.

-Ўша оқшомдан нимани эслайсан? Луис Гарсиянинг ғалати голи, яна...

- Қандай гол?

-Фантом гол. Биринчи ўйиндан кейин сизларга қарадим ва қанча куч берганингизни билганман. Ҳар бир учрашувимиз 0:0 ёки 1:0 ҳисобида якунланарди. Ҳимоячи сифатида мени кимдир алдаб ўтса, барчаси тамом деб ўйлардим.

- Бундай лаҳзаларни ҳеч қачон унутмайсан. Лекин бизларда асабийлашиш ярим ҳимоячи ёки ҳужумчиларга қараганда камроқ деб ўйлайсанми? Ҳимоячи руҳан ҳам кучли бўлмоғи лозим. 2-3 ўйин кетма-кет ўйнаб, голда айбдор бўлишинг мумкин. Ярим ҳимоячи футболчисини йўқотиб қўйса, бу ҳақида ҳеч ким ўйламайди, тўғрими? Ҳимоя марказида рақибингни йўқотсанг, айб сенда.

-Бундай ўйинларда эътибор ва кескинлик даражаси. Ўша пайтда бу тўғрида ўйламайсан. Ҳозир ортга боқиб: “Челси”? Чемпионлар лигаси ярим финали?

- Рафа сизларни ўйинга қандай тайёрлаганини тасаввур қилишим мумкин. Тайёргарлик бир хил кечганди. Ўйиндан кейин деярли тамом бўлгандинг, шундайми? Қисмларга бўлиниб кетгансан.

- Менимча, биз сизларга қарши сизнинг услубда ўйнаганимиз сабабли мағлуб этганмиз. “АрсеналваМанчестер Юнайтед” сизлар билан футбол ўйнашга интилганди. Биз бунга ҳаракат ҳам қилмаганмиз, кучимиз етмасди. Биз Крауч ёки Куйтга ҳаводан тўп оширганмиз, уларни Эшли Коул прессинг қилганди.

- Куйт ўша ўйинларда қандай яхши ўйнаган. Баъзи ҳафталарда уни кўриб бошқача ўйлайсан. Лекин у бизга қарши савиясидан юқорироқ ўйнаган, худди бошқа футболчилар сингари.

- Англия терма жамоасидаги фаолиятинг ҳақида қандай ўйлайсан?

- Барчаси тамом бўлган ҳолатгача ҳаммаси ёққан. Бу мени ранжитган. Терма жамоа учун 78 марта ўйнаганимдан ғурурланаман. Икки марта сардор бўлганман. Бу футболда энг катта фахр. Буни ҳар бир бола истайди. Якундан ранжиганман. Шунчаки кетаман деб ўйламаганман. Етарли бўлиши учун қандайдир бошқача ҳодиса рўй бериши керак эди. Терма жамоа учун 50, 60, кейин 70 учрашув ўтказасан. Мақсадим 100-ўйинда ўйнаш эди. Энг кўп хоҳлаган нарсам. Дастлаб Англия учун майдонга тушиш, иккинчиси сардор бўлиш ва сўнг 100 баҳсда қатнашиш. Ҳозир ўйинларни кўрганимда бу мени тамом қилади. Сафарларсиз зерикмайман. Вақтимни болалар билан ўтказишим мумкин. Оилам билан бирга бўлиш учун бир неча дам олиш кунларига эга бўламан. Лекин Англиянинг ўйинини кўрганимда ўйнашим мумкинлигини биламан. Ўтган ёз у билан бўлишим мумкин эди.

- Фабио Капелло 2012 йил терма жамоани ФА сендан сардорлик боғичини олиб қўйгани туфайли тарк этган. Ҳалигача у билан суҳбатлашиб турасизларми?

- Ҳамон алоқани сақлаб қолганмиз. Мен сардор бўлганимда у билан бир-биримизни бундай тушунмасдик. Биласан, у қаттиққўл. Аммо ҳамон суҳбатлашамиз, бир-биримизга хабарлар йўллаймиз. Бу ажойиб. У мени ҳимоя қилишга киришганда бу мен учун кўп нарсани билдирганди. Англияга боримни бердим. 2004 йил терма жамоа билан Португалияда бўлиб, фарзандларим туғилишини ўтказиб юборганман. Ҳаётимдаги энг яхши кунни ўтказиб юбордим. Шу сабабли барчаси қандай тугагани мени хафа қилади. Англия учун ўйнаш энг яхши нарса эди.

- Бунга қандай дош бердинг? Одамлар Англиянинг энг яхши марказий ҳимоячиси ўйнаши лозимлигини гапирганда. Ёки ҳаммасига қўл силтадингми?

- Шундай. Миямда нимадир ўйнашда давом этишим ва уларга кўрсатиб қўйишим кераклигини айтарди. Бу таслим бўлмаслик кераклигидан бир парча эди. Шу сабабли терма жамоада ўйнаганимда ҳеч қачон кетишим тўғрисида гапирмаганман. Футболчи сифатида барчасини бошдан кечирсанг – сафарларда бўлиб, укол ёрдамида ўйнасанг, бундай воқеа ҳафсалангни пир қилади. Ичимдаги жангчи қайтишим ва 100 учрашувда майдонга тушишим ҳақида айтарди. Улар ҳеч қачон сардор бўлмаслигимни айтишди, лекин 100-ўйинда тушсам, боғич менда бўларди.

- Ушбу мавсумда “Челси”нинг яна устунлик қилишини кутгандим. Шунинг учун содир бўлган воқеалар ҳақиқий шок туҳфа этди. Одамлар Жозенинг жамоаси бундай муваффақиятсиз ўйнаётганига ишонгилари келмаяпти.

- Ўтган йили жда яхши ўйнагандик, рақиблар қўлини тушириб ўтиришганди. Лекин жорий мавсум икки мағлубиятимиздан кейин барча жамоалар курашиш мумкинлигини тушунишди. Сен яна ютқазасан ва руҳий тайёргарлик ўзгаради. Жамоалар келиб, сенга чақирув ташлашади.

-“Манчестер Сити” билан ўйин танаффусида сени алмаштиришди. Бунга қандай муносабат билдирасан?

-Буни сен хотиржам қабул қиласан. Мен эса бўлаётган воқеадан шокда эдим. Лекин бунга қўшилдим ва иккинчи бўлимни кўришга йўл олдим. Менда шундай характер бор, эртаси куни ҳаммага кўрсатиб қўйишни мақсад қиламан. Хафа бўлиб, кийиниш хонасида ўтирмайман. Фаолиятимда муаммоларга дуч келган ҳолда ғалабаларга эришдим. Шундай қилдим ва эртами-кечми у мени таркибга қайтаришини билардим.

- Қандайдир шубҳага бордингми?

-Албатта. Биринчи турда “Суонси”га қарши яхши ўйнадим деб ўйлайман. “Сити” билан 45 дақиқа Агуэрога қарши асабийлашдим. У жаҳоннинг энг кучли ҳужумчиларидан бири. Лекин мен у билан ўйнаган аввалги 7-8 учрашувга эътибор қилсак, Агуэрода бирорта имконият бўлмаганди. Балки, шундай ўйнашим керак эди. Ўзингга бўлган ишончни йўқотасан. Йиллар ўтиши билан танқидга кўпроқ қулоқ тутадиган бўласан.

- Одамлар Террининг олдингидек ўйнамаётганини гапиришмоқда. Оёқларинг тез эмас экан. Лекин сенда доим шундай бўлган. Менда ҳам.

- Бироқ буни эфирда айтиб, исботлаб бера олмайсан. Сен ўйнагансан ва бунинг қандайлигини биласан. Оёқларинг ҳамон аввалгидек эканини ҳис қиласан. Тикланишга сал кўпроқ вақт сарфлайсан, лекин ўйнашга тайёр бўласан. Мен ҳеч қачон тез ўйинчи бўлмаганман.

- Таркибда жойинг кафолатланмаганига кўникиш қийинми?

- Марказий ҳимоячилар учун ҳаммаси бошқача. Ярим ҳимоячи ўйинни ўтказиб юбориб, кейин қайтиши мумкин. Марказий ҳимоячи эса ўйнайди ёки йўқ.

-Шундай. Марказий ҳимоячи алмаштирилмайди ёки захирадан тушмайди. Кенни қўл остида таркибда тушмаганимда ойлаб ўйнамаслигим ҳақида ўйлардим. Лекин жамоа бу мавсумда ёмон ўйнаяпти. Клубда нималар ўзгарди?

- Ўзгаришлар йўқ. Чемпионат жадвали нимадир ўзгарганини айтгандек, лекин бундай эмас. Нима жойида эмаслигини қидирсанг, топиб оласан. Ўйиндан кейин миллионта муаммо топса бўлади. Мен шундай деган бўлардим: “Ёмон натижа, яшашда давом этамиз”. Фаолиятимда таҳлилга жиддий эътибор қилиб, ҳеч нарса топмаган мураббийлар бўлган. Баъзилар стандарт вазиятдан гол ўтказиб юборсанг, бурчак зарбасида ишланадиган 20 комбинация билан машқ қилиш керак деб ҳисоблайди. Бу ҳеч қандай фойда бермайди. Аксинча, бу зарарли. Бу одамни ҳаяжонга солади. Шу сабабли Моуриньо давом этишимизни таъкидлайди. Жамоа савияси аввалгидек, барчаси яхши.

- Ягона ўзгариш – мураббийни бўшатишмади.

- Унинг барқарорлиги клуб тараққиётида муҳим ўрин тутади. Клуб у бизни олдинга бошлашига ишонди. У буни амалга оширмоқда. Бу таркиб ўтган йили чемпионатни ютган. Омадсиз давр. Жудаям. Чўққида кўп туриб қолсанг, бу ҳалокатдек туюлади. Ўйиндан кейин дам олиш ёки омма олдида юришни хоҳламайсан.

- Шартноманг ёзда тугайди. “Челси” таклиф билдирмаса, нима қилишингни биласанми? Ёки нима бўлишини кутасанми?

- Кутаман. Айни пайтда билмайман. Катта бўлсанг, ўйлашни бошлайсан. Ҳозир мураббийлик лицензиясини оляпман. Телевидение ҳақида ўйлаяпман. “Sky”ва“BT” учун нимадир қилгандим. Аввал футболчилар ҳар ҳафта ўйнамаслигини тушунмасдим. Фаолиятимда биринчи марта асосий таркибдаги ўрним кафолатланмаган. Бу қанча давом этишини билмайман. Шу билан бирга бошқа жамоа учун ўйнай олишимни тасаввур қилолмайман. “Челси” – менинг клубим. Бу ерда 20 йилдан бериман. Мураббийлик иши ҳақида ўйладим. Агар бошқа жамоага кетсам ҳам бу ерда ўйнамайман.

- Англияда ўйнамайсан, шундайми?

- Йўқ. Ҳар қандай ҳолатда. Америкада ўйнашим мумкин. Яна ўйнай олишимни сезяпман. Лекин оиланг ҳақида ҳам ўйлайсан. Бирор жойга борсанг, бироқ у ерда ўхшамай қолса-чи?

- 2000 йил апрелда “Ноттингем Форест” учун 6 учрашувда ўйнаганингдан афсусланасанми? Уларни “Челси” либосида ўтказмагансан. Ўша ўйинларсиз худди Мальдини, Барези, Гиггз, Каррагер каби бўла олардинг. Фақат бир жамоада ўйнаганлар.

- Бу ажойиб ҳодиса бўлган. “Челси” ўшанда мени сотишни истаганди. Улар “Хаддерсфилд” билан келишган. “Форест”даги ижарадан кейин “Хаддерсфилд”га жўнашим керак эди. Стив Брюс бу клубга бошчилик қиларди. Жанлука Виалли “Челси”да ишларди ва “Форест”дан Дэвид Платтни биларди. Ўша беллашувларда ўзимдан яхши таассурот қолдирганман. “Челси” пул ишлаб олмоқчи эди, бироқ кейин мени сотишни истамаган. Қайтиб, Англия Кубоги финалида захирада ўтирганман.

- Ўшандан бери клубни тарк этишни яқин келганмисан?

- Йўқ. 2009 йил “Манчестер Сити” мен учун 29 миллион фунт таклиф қилган ва “Челси” буни рад этган. Абрамович билан бу масала бўйича учрашганман. Унга клуб мени сотишни истаса, ундай ҳолда мени кўришни хоҳламаётганини билдиришини айтганман. Шунда ноилож кетишимга тўғри келарди. Таклиф рад этилганда буни билишим зарурлигини таъкидлагандим.

- Суҳбат якунида “Челси”нинг барча пайтлардаги таркибини аниқлаб берсанг.

-Буни аввал қилмаганман. 4-3-3 схемасини танлайман. Чех, Иванович, Карвальо, Эшли Коул, ўзим, Лэмпард, Дрогба, Роббен... Дафф ҳам яхши бўлган, бироқ бу позицияга Азарни танлайман. Кейин Макелеле ва Зола. Бурчак зарбаси пайтида расво бўламиз, лекин қолган пайтда ҳаммаси жойида бўлади.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика