RU

Последние новости

19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  1 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:30Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  13 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  5 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  26 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  27 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  4

Жиззахда иккита мусобақа бўлиб ўтди Новости

Жиззахда иккита мусобақа бўлиб ўтди

Жиззах вилоятида иккита мусобақа ўтказилди.

Жиззах вилоятида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2018 йилги тақвим режасига асосан  U-16 ёшли ўсмирлар ўртасида мини-футбол (футзал) бўйича Ўзбекистон Кубоги  мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Қайд этилган натижалар:

Мусобақа якунларига кўра 3 - ўринларни Самарқанд ва Бухоро вилояти жамоалари, 2-ўринни Сирдарё вилояти ҳамда 1-ўринни Жиззах вилояти терма жамоалари эгаллашди.

Мусобақа ғолиблари Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Кубок, медаль, дипломлари ҳамда Жиззах вилоят футбол ассоциацияси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ушбу мусобақани одилона бошқариб борган ҳакамлар бригадаси ҳам Жиззах вилоят футбол ассоциацияси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.



Жиззах вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Салиев Эргаш Алибекович томонидан илк марта вилоят 2-лига чемпионати ғолиби ҳамда "Вилоят ҳокими Кубоги" мусобақаси ғолиби жамоалари ўртасида "Вилоят Супер Кубок" баҳси ўтказилди. Зомин тумани марказий стадионида ўтказилган учрашувда Зарбдор туманининг "Бўстон" ҳамда Янгиобод туманининг "Янгиобод" жамоалари ўзаро беллашишди. Қизғин ва курашларга бой ўтган учрашувда Янгиобод туманининг "Янгиобод" жамоаси якунда 3-2 ҳисобида ғалаба қозониб "Вилоят Супер Кубоги" нинг илк соҳибига айланишди. Ўйин якунлангач ёпилиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Салиев Эргаш Алибекович ҳаммани кириб келаётган янги йил билан табриклади. Шундан сўнг учрашувнинг биринчи голи муаллифи "Янгиобод" жамоаси футболчиси Қодиров Жахонгир, учрашувнинг энги яхши ўйинчиси "Бўстон" жамоаси футболчиси Элдорбек Эркиновлар вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти томонидан телевизор билан тақдирландилар. Зарбдор туманининг "Бўстон" жамоаси диплом, Янгиобод туманининг "Янгиобод" жамоаси "Вилоят Супер Кубоги" ҳамда диплом билан тақдирланишди.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика