Жирков футболчилик фаолиятини якунлади
13 фев 2023 01:23
Новости
Жирков футболчилик фаолиятини якунлади
Юрий Жирков футболчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
“Ўйлашимча, профессионал футболчилик фаолиятим якунланганини ҳамма аллақачон тахмин қилган.
Келгусида ҳеч нарсани режалаштирмаганман. Ҳаётдан роҳатлаш керак”, — деди Жирков.
39 ёшли Жирковнинг сўнгги клуби "Химки" эди.
Юрий Тамбовда туғилган ва ўз фаолиятини маҳаллий "Спартак" таркибида бошлаган. Кейинчалик ЦСКА, "Челси", "Анжи", "Динамо", "Зенит" клубларида ўйнаган.
У ЦСКА билан Россия чемпионатининг кўп карра, шунингдек, УEФА кубоги ғолиби саналади. "Челси" билан Англия чемпионлиги, кубоги ва суперкубогини қўлга киритган. Клублар миқёсида унда жами 21 та соврин мавжуд.
Россия терма жамоаси таркибида Жирков 105 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган. У жамоа билан Евро-2008'да бронза медалини қўлга киритган.
Комментарии