RU

Последние новости

18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  4 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  2 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1

Жиддий нигоҳли Купер ва хотиржам Аҳмедов Новости

Жиддий нигоҳли Купер ва хотиржам Аҳмедов

Бугун кун тартибидаги Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги расмий тадбирлар тугади.

Шаржа шаҳридаги "Шаржа" стадионининг матбуот анжуманлар залида аввалига Эктор Купер ва Одил Аҳмедов билан матбуот анжумани ўтказилди.

Куннинг илк расмий тадбири маҳаллий вақт билан соат 15:15да бошланди. Эътиборлиси, ОФК мутасаддилари матбуот анжуманини айнан белгиланган вақтда бошлашди. Ваҳоланки терма жамоамиз устози Эктор Купер ва сардоримиз Одил Аҳмедов анча аввал матбуот анжуманлари залига кириб ўтиришганди. Лекин анжуман бошловчиси белгиланган вақтга қадар кутишни лозим топди. Бу эса таҳсинга сазовор иш.

Матбуот анжумани икки тилда: араб ва инглиз тилида олиб борилди. Эктор Купернинг жавоблари ўзбекчага ўгирилмади. Анжуман узоқ вақт чўзилиб кетмаслиги учун ОФК шундай қарорга келган кўринади. Сал аввал матбуот анжуманида мураббий ва Аҳмедовнинг ўйинолди фикрларини батафсил ёздик.

Ҳаётда жуда хушчақчақ бўлган Купер бу сафар жиддий мусобақа старти олдидан ортиқча ҳазиллашиб ўтирмади. Ҳозир ҳазиллашадиган пайт ҳам эмас. Барча диққат-эътиборни эртанги муҳим баҳсга қаратиш керак.

Аҳмедов эса доимгидек хотиржам ва консентрацияни ўйинга жамлаб турибди. Муҳими, футболчимиз хотиржамликни йўқотмаган.

Ўзбекистондан БААга 25-30 нафарга яқин журналистлар келишган. Матбуот анжуманида ҳамкасбларимиз Купер ва Одилни саволлар ёмғири остида қолдиришни исташмади шекилли, анжуман меҳмонларига иккита хорижлик ва 3 нафар маҳаллий журналистларимиздан саволлар берилди. Муҳим мусобақа старти олдидан терма жамоамиз аъзоларини ортиқча саволлар билан қийнамасликда ҳам бир ҳикмат бор.

Умид қиламизки, эртанги ўйиндан кейин ҳам журналистларда бизникиларга ортиқча саволлар туғилмайди :-)

Матбуот анжуманидан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси эртага ўйин бўладиган "Шаржа" стадионида расмий машғулотга киришди. Одатга кўра ОАВ ходимлари учун машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси очиқ бўлди. Фотографлар майдон ичидан ушбу лаҳзаларни суратга олишди. Журналистлар эса медиа-трибуна ҳудудидан машғулотнинг дастлабки 15 дақиқасини кузатишди.


Терма жамоамиз ОАВ учун очиқ бўлган дастлабки 15 дақиқасини майдон четидаги йўлакчада жисмоний қизиб олиш машқларини бажарган ҳолда ўтказишди. Бу вақт мобайнида футболчилар билан жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис Антонио Сариоглу шуғулланди.

Дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков эса у нафар киперларимиз Юсупов, Нестеров ва Қувватовни алоҳида дастур асосида шуғуллантирди. Шундан сўнг белгиланган вақт тугади ва ОАВ ходимлари медиа-марказга қайтишди. Айни пайтда эса Эктор Купер машғулот жараёнининг асосий қисмини ёпиқ ҳолда ўтказмоқда.



Кўзимиз билан кўрганимиз, барча футболчилар соғ-саломат ва машғулотларда тер тўкишмоқда. Эртага эса ушбу меҳнатлар самарасини таблодаги ҳисобда акс этишини кутиб қоламиз.

Ҳозирча бўлиб ўтган тадбирларнинг дастлабки қисми, яъни бизникилар билан боғлиқ жараёни тугади. Расмий тадбирларнинг иккинчи қисмида Уммон вакиллари қатнашади. Дастлаб маҳаллий вақт билан 17:15да Уммон терма жамоаси устози Пим Вербейк ҳамда футболчи иштирокидаги матбуот анжумани. Кейин эса маҳаллий вақт билан соат 18:00да Уммон терма жамоасининг расмий машғулоти бошланади.


Шаҳбоз Беғамов

Шаржа, 8 январь

Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика