RU

Последние новости

23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  1 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  1 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  2 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  11 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  2 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  9 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  43

Жейми Варди. У ҳали яна қандай рекордларни янгилаши мумкин? Новости

Жейми Варди. У ҳали яна қандай рекордларни янгилаши мумкин?

Диққат марказимизда яна Варди! Ўтган ҳафта кетма-кет гол киритиш бўйича рекорд ўрнатган ҳужумчи яна қандай рекордларни янгилаши мумкин?

"Лестер" ҳужумчиси қисқа давр ичида футбол оламини ўзига қарата олди. Унинг 5 йил олдин ҳаваскор футболчи сифатида ўйнагани, ҳафтасига 30 фунт маош олгани ва бошқа бир қанча ҳодисалар Голливуд режиссёри Адриана Бучартнинг ҳам диққатини ўзига тортмай қолмади.

"Жеймининг тарихи - фильм учун ажойиб сюжет! Уни қилаётган ишларига ишониш қийин. Ақл бовар қилмайди", - дейди Бучарт. Бир неча йил олдин у "Гол!" фильмига продюсерлик қилганди. Ўйлаб топилган қаҳрамон - Сантьяго Муньес эсингиздами? У Варди ҳақидаги фильм ҳам мана шундай муваффақиятга эришиши мумкин деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, Роберт Паттинсон ёки Эндрю Гарфилд Варди ролига мос келади.


Демак, мавзуга қайтсак. "Лестер" футболчиси яна қандай рекордларни қайд этиши мумкин?

- Агар Жейми шу ҳафта "Суонси"га қарши ўйинда ҳам гол кирита олса Жимми Даннинг рекордини такрорлайди. Ирландиялик футболчи 1931/32 йилги мавсумда Англия чемпионатининг кетма-кет 12 та ўйинида гол киритган. ("Шеффилд Юнайтед" сафида).



- Инглиз футболида кетма-кет 15 та ўйинда гол киритган футболчи ҳам бор экан. 1950/51йилги мавсумда "Блэкпул" футболчиси Стэн Мортенсен мана шундай натижани қайд этган. Бироқ у ушбу серия давомида жароҳати сабабли иккита ўйинни ўтказиб юборган. Айтганча, озгина жароҳати бор варди ҳозир уколлар ёрдамида бўлса ҳам ўйинлар ўтказмоқда. Ҳеч қайси ўйинни ўтказиб юборгани йўқ.

- Робин ван Перси эса 2011 йилнинг январидан май ойига қадар АПЛнинг 9 та сафар ўйинларида гол киритган. Варди эса айни пайтда 6 та сафар ўйинида кетма-кет гол киритган. Олдинда эса «Суонси», «Эвертон», «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм»га қарши ўйинлар кутиб турибди. Бир қараса янгиласа бўладиган рекорд. Шундай эмасми?


- Яна ўша ван Персининг ўзи (2011/12) ва "Арсенал"нинг бошқа бир футболчиси Иан Райтлар (1996/97) бир мавсум давомида АПЛнинг 20 та жамоасидан 17 таси дарвозасига гол киритишни уддасидан чиққанлар. Қаҳрамонимиз ҳисобида эса ҳозирча 12 та жамоа бор. У ушбу мавсумда ҳозиргача «Сандерленд», «Борнмут», «Астон Вилла», «Сток Сити», «Арсенал», «Норвич», «Саутгемптон», «Кристал Пэлес», «Вест Бромвич», «Уотфорд», «Ньюкасл» ва «Манчестер Юнайтед» дарвозабонларини ранжитишга улгурди.


- Жейми шунингдек, бир неча йиллардан сўнг Тедди Шерингемни рекордини ҳам янгилаши мумкин экан. Машҳур ҳужумчи АПЛдаги ёши энг катта бўлган гол муаллифи ҳисобланади (40 ёш 268 кун). Вардининг ёши эса ҳозир 28 да. Демак, ҳали вақт бор.


- Алан Ширер, Роналду ва Суаресларнинг рекордларини янгилаш учун (мавсумни 31 та гол билан якунлаш) "Лестер" ҳужумчиси камида мана шу темпда давом этиши керак бўлади. Ҳозирча унинг ҳисобида 14 та гол бор.

Афсонавий Райан Гиггзнинг натижасини такрорлаш эса жуда жуда катта эҳтимол билан Вардини қўлидан келмайди. Уэльслик футболчи АПЛда 21 мавсум давомида кетма-кет гол киритган футболчи ҳисобланади. Бунинг учун Варди 49 ёшгача футбол ўйнаши керак бўлар экан :)

- Вардида шунингдек "Лестер" тарихига ўз исм-шарифини ёрқин ҳарфлар билан битиб қўйиш имконияти бор. Ушбу клубнинг ҳали ҳеч қайси футболчиси мавсум якунларига кўра "Энг яхши футболчи" деб топилмаган.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика