Жеррард "Эвертон"ни ҳеч қачон бошқармайди
23 июл 2021 21:04
Новости
Жеррард "Эвертон"ни ҳеч қачон бошқармайди
"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси, ҳозирда "Рейнжерс" бош мураббийи Стивен Жеррард "Эвертон"га тайинланиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
"Мен 'Эвертон'да фаолият олиб боришим мумкинлигини эшитиб ҳайратда қолдим. Бундай миш-мишлар қаердан пайдо бўлганлигини билмайман, аммо мен бу клубни бошқармайман. Бенитеснинг "ирислар"ни бошқаришига ҳайрон бўлмадим. Рафаэль бу шаҳарда туғилмаган ва бутун фаолиятини "Ливерпуль"да ўтказмаган, шунинг учун у билан биз турли даражалардамиз. Бундан ташқари, у Премьер-лигага қайтишни истаётганини бир неча бор таъкидлаганди", — дейди собиқ футболчи.
Эслатиб ўтамиз, англиялик футболчи "Ливерпуль" сафида 17 йил тўп сурган. 2018 йилда у Шотландиянинг "Рейнжерс" клубини қабул қилиб олди ҳамда жамоаси билан чемпионлик титулини қўлга киритишга муваффақ бўлиб, "Селтик" нинг ўн йиллик гегемонлигига барҳам берди.
Комментарии