RU

Жерар Пике: "Реал"га ўтгандан кўра ўлганим афзал" Новости

Жерар Пике: "Реал"га ўтгандан кўра ўлганим афзал"

"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике "El Hormiguero" телеканали меҳмони бўлиб, бир қанча қизиқарли саволларга жавоб қайтарди. Улардан бири футболчининг "Реал Мадрид"га трансфери тўғрисида бўлди.

- "Реал"га ўтиш учун сизга қандай таклиф керак?

- Ҳеч нарса керакмас. Бу мутлақо бўлиши мумкин эмас. "Реал"га ўтгандан кўра ўлганим афзал, деди Пике.

Эслатиб ўтамиз, 2021/2022 йилги мавсумда Жерар Пике "Барселона" таркибида 16 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол уришга муваффақ бўлди.

"Барселона" айни дамда Испания Ла Лигаси турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика