RU

Последние новости

21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  1 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  26 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  8 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   18

Жепаров ўғли билан махсус карантиндан чиқди Новости

Жепаров ўғли билан махсус карантиндан чиқди

Ўзбекистон U-14 термаси устози Сервер Жепаров фарзанди Рауль билан 14 кунлик карантин муддатини ўтади.

Бизга маълум бўлишича, улар Россиянинг Қозон шаҳридан Ўзбекистонга қайтиб келган ва 2 ҳафта давомида махсус изоляцияланган контейнерларга жойлаштирилган. Жепаров карантиндан чиққани ҳақда Instagram'даги саҳифаси орқали хабар берди.

“COVID-19. 14 кун махсус жиҳозланган контейнерларда бўлдик. Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромонович ўз халқига ғамхўрлик қилаётгани учун ташаккур! Фикримча, контейнерлар карантинда яшаш учун зарур бўлган барча нарсалар билан таъминланган.

4 киши яшадик. Телевизор, кондиционер, ҳожатхона, ҳаммом (душ), иссиқ ва совуқ сув, шаҳар телефони, чойнак қайнаган суви билан, сув қайнатишга махсус чойнак, пиёла, гигиена воситалари, тиш пастаси, чўткалар, ниқоблар, қўлқоплар, совун, шампун, тозаликни сақлаш учун челак ва латта бор. Овқат кунига 3 маҳал, котлетлар, товуқ, гуруч, гречка, перловка, макаронлар, палов, сув, салатлар, олмалар, мандаринларнинг барчаси бир марталик идишларга солинган, бу эса карантин қоидаларига риоя қилинаётганидан дарак беради. Десертга чой ва ширин печеньелар, эрталабки нонуштага эса йогурт, тухум, бўтқа (каша), сариёғ, пишлоқ, сосискалар берилди.

Бизга хизмат кўрсатган ходимлар, тест таҳлилларини олган шифокорлар, 14 кун давомида биз билан бўлиб, кундалик муаммоларимизни ҳал қилганларга чин юракдан миннатдорчилик билдирмоқчиман, бу улар томонида кўрсатилган ҳақиқий қаҳрамонликдир.

Биз буни уддалик, бу осон эмас эди. Шароитлар эса яшашимизни осонлаштирди. Давлатимиз Президенти ҳамда унинг жамоасига яна бир бор ташаккур. Энди мен ва ўғлим уй карантинида бўламиз. Келинг, барчамиз биргаликда пандемияга қарши курашайлик, карантин талабларига амал қилган ҳолда COVID-19 вирусини енгишимиз мумкин”, дея саҳифасида изоҳ қолдирган Жепаров.

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика