"Женоа" "Реал" хавбекини трансфер қилишга яқин
24 июл 2019 12:00
Новости
"Женоа" "Реал" хавбекини трансфер қилишга яқин
"Реал" ярим ҳимоячиси Лукас Силва "Женоа"га ўтишга яқин турибди.
Силва "Реал" таркибига 2015 йил январда келиб қўшилган. Унинг "қаймоқранглилар" билан тузган шартномаси яна 1 йилга амал қилади.
Лукаснинг "Реал"да омади чопмади ва "қироллик клуби" уни "Марсель" (2015-2016) ва "Крузейро" (2017-2019) клубларига ижарага берди.
2016 йилда ҳатто ярим ҳимоячининг юрагидаги муаммолар сабаб фаолияти якунланганлиги ҳам эълон қилинган эди, аммо бу хабар бир кун ўтиб рад этилган. Силва кузга келиб тўлиқ соғайганини кенг оммага маълум қилган эди.
Футболчи якунланган мавсум барча турнирларда атиги 8та ўйинда майдонга тушди.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии