RU

Последние новости

12:52Моуриньо Бразилия термаси таклифини рад этди  0 12:18Конте "Наполи"дан кетади, клуб унинг ўрнига иккита номзод топиб қўйган  2 11:32Ана бўлмасам! Де Брюйне "Ман Сити"да қолишни истаган, лекин раҳбарият бунга қарши  4 10:49Факт. Бошкович мураббий сифатида Қосимовни мағлуб эта олмаган  0 10:29Нўъмон Ҳасанов "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашувидан олдин: "Жамоаларнинг бу мавсумдаги ўйинларига хулоса қилишга эрта"  4 09:55Легионерларимиз. Бугун Шомуродов, Ҳусанов, Раҳмоналиев, Турғунбоев, Эсанов жамоалари ўйнайди  6 09:30"Ал Мумтоз" тарихидан. Анвар Бердиевнинг юбилей учрашуви қандай ўтганди?  5 09:10Ҳамидулло Абдунабиев: "Бунёдкор" учун бу натижа адолатсиз ҳисобланади. Ғалабага ҳақли эдик"  6 08:40"Қўқон-1912" 6 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб эта олмаяпти  0 08:20"Хоразм" "Бунёдкор" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди  2 08:00"Персеполис" ўз майдонида "Сепахон"га ютқазди. Остон Ўрунов 25-дақиқада алмаштирилди  5 07:40Мурод Исмоилов "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйини олдидан: "Турнир жадвалидаги фарқ бугун ҳеч нарсани англатмайди"  9 07:10Суперлига. Бугун "Нефтчи" - "Пахтакор" ва яна 2 та ўйин бор  22 01:45Луис Энрике: "ПСЖ Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнайди"  6 01:17Рис Жеймс: "Биз ҳурматсизлик қилдик"  2

ЖЧда ўйинга ташриф буюрганлар сони стадион сиғимидан кўпроқ. ФИФАдан жуда ғалати математика Новости

ЖЧда ўйинга ташриф буюрганлар сони стадион сиғимидан кўпроқ. ФИФАдан жуда ғалати математика

ЖЧ-2022да ўйинга ташриф буюрувчилар сони бўйича ғалати нарса юз бермоқда.


Турнир 20 ноябрь куни "Ал Байт" стадионида Қатарнинг Эквадорга қарши ўйини билан старт олди. ФИФАнинг расмий сайтидан текширамиз – бу аренанинг сиғими бўйича иккита сатр берилган. Битта саҳифада икки хил маълумот:


• ЖЧ-2022даги стадионнинг сиғими*: 45 032 инсон. * – муайян ўйинлар учун сиғим бироз фарқ қилиши мумкин


• Турнир учун сиғим – 60 000 инсон.




Айни пайтда ўша ФИФА сайтидаги Қатар – Эквадор ўйини расмий протоколида томошабинлар сони сиғимдаги рақамлардан кўпроқлигини кўрамиз. 60 минг сиғимга эга стадион ҳақидаги маълумотни тўғри деб ҳисобласак, камида етти мингга.



Журналистларнинг аниқлашича, стадионнинг ўзидаги таблода ўн мингта камроқ рақамлар берилган – 57 372. Шунда ҳаммаси нисбатан тушунарли бўларди. Визуал равишда очилиш ўйинидаги "Ал Байт" стадионига ташриф буюрувчилар сонида айб топиш қийин эди. Ҳа, ўйин сўнггида Қатар мухлислари салбий натижа сабаб стадионни тарк этишди, аммо биринчи таймда барчаси яхши бўлди.

Мана, иккинчи кунда эса ғалати ҳолатлар пайдо бўлди.

Англия – Эрон ўйини Дохадаги "Халифа Интернейшнл" стадионида ўтди. ФИФА битта саҳифасида 40 минг ўринга мўлжалланганини кўрсатмоқда.



Бошқасида эса – 45 857.



Ўйинга қанча мухлис ташриф буюрди? ФИФА 45 334 мухлис ҳақида ёзмоқда. Яъни, беш юзга яқин бўш ўриндиқ бўлиши керак. Ёки стадионда айтилганидан беш мингта кўп жой бор эди.



Сенегалнинг Нидерландияга қарши ўйинидаги асосий савол. Ўйин Дохадаги "Ал Тумама" стадионида ўтди. Ва яна ФИФА сайтидаги номувофиқлик. 40 000 ёки 44400?



Кейинчалик ўйин протоколида 41 721 сонини кўрдик.



Ва тв-суратни эслаймиз. Биринчи тайм ўрталари – марказда (оқ), чап (яшил) ва ўнг (қизил) тарафларда кўплаб бўш ўринлар.



Марказ иккинчи бўлимда ҳам ёмон кўринмади.



Дарвоза ортида ҳам (яшил рангдаги жой).



Бу фақат пастки сектор. Юқори ТВ-суратда яхши кўринмади, аммо ижтимоий тармоқларда бўш қаторлар билан турли хил суратлар тарқалмоқда.

Ҳудди шундай воқеа "Ахмад Бин Али Стэдиум"да ўтган АҚШ – Уэльс ўйини билан рўй берган. ФИФА сайтида сиғим бўйича маълумот бор: битта саҳифада 40 минг, бошқасида 45 032. Ўйиндаги мухлислар бўйича расмий маълумотда – 43 418. Гарчи марказда бўш ўриндиқлар кўринган бўлса ҳам.



ФИФАга бир нечта саволлар бор.

Илк савол: нега биринчи ўйин атрофидаги рақамларда бундай тафовут бор ва 60 мингта дейилган замонавий стадионга қандай қилиб 67 минг инсонни сиғдириш мумкин? Агар бу хато бўлса, нега ҳалигача тўғирланмаган?

Иккинчиси: нега ФИФА расмий сайтидаги икки саҳифада стадион сиғими бўйича номувофиқлик пайдо бўлди? Биринчи стадион билан воқеага келсак, умуман битта саҳифада.


Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика