RU

Последние новости

08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  0 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  12 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  176 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6

ЖЧ саралаш қуръасига бир ҳафта қолди Новости

ЖЧ саралаш қуръасига бир ҳафта қолди

17 июль куни Малайзия пойтахти Куала Лумпурда ОФК ЖЧ-2022 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимини ўтказади.

Маълумки, навбатдаги босқичда жами 40та жамоа иштирок этади ва улар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам бор. Жамоалар 8тадан бешта саватчага бўлиб чиқилган.

Қуръа механизмига кўра, ҳар бир саватчадан биттадан жамоа олинади ва 40та жамоа жами 8та гуруҳда баҳс олиб боради. Ўзбекистон иккинчи саватчадан жой олиши аниқ бўлган.

1-саватча: Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Хитой.

2-саватча: Ироқ, Ўзбекистон, Сурия, Ливан, Уммон, Қирғизистон, Вьетнам, Иордания.

3-саватча: Фаластин, Ҳиндистон, Баҳрайн, Таиланд, Тожикистон, КХДР, Хитой Тайпеи, Филиппин.

4-саватча: Туркманистон, Мьянма, Гонконг, Яман, Афғонистон, Мальдив ороллари, Кувайт, Малайзия.

5-саватча: Индонезия, Сингапур, Непал, Бангладеш, Мўғулистон, Гуам, Камбоджа, Шри-Ланка.

Эслатиб ўтамиз, саралашнинг навбатдаги босқичи 5 сентябрда старт олади ва келаси йилнинг 9 июнига қадар давом этади. Ҳар бир гуруҳдан 1-ўринни эгаллаган жамоа (8та) ва энг яхши кўрсаткич қайд этган тўртта (4та) иккинчи ўрин соҳиби кейинги босқичга йўл олади.

Оз қолди, яна бир ҳафтадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ўз рақибларини билиб олади.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика