RU

Последние новости

13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38

ЖЧ саралаш олдидан. БАА отни қамчилаган кўринади Новости

ЖЧ саралаш олдидан. БАА отни қамчилаган кўринади

5 март куни сайтимизда ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган КХДР (Шимолий Корея) - БАА учрашуви Саудия Арабистонида бўлиб ўтиши ҳақида хабар чиқди.

КХДР терма жамоаси шу пайтгача уй ўйинларини Лаосда ўтказиб келаётганди. Хусусан бу жамоа учинчи босқичдаги уй учрашувларида Қатар билан 2:2 қайд этиб, Эронга 2:3, Ўзбекистонга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Энди бўлса, Шимолий Корея терма жамоаси 25 март куни БАА билан ўйинни Саудия Арабистонида ўтказади. Учрашув Ар Риёддаги "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд" стадионида бўлиб ўтади. Унгача Шимолий Корея 20 март куни Доҳада Қатар меҳмони бўлади.




Биз учун КХДР терма жамоасининг кимлар билан ўйини қизиқ эмас, аммо навбатдаги уй учрашувини "кутилмаганда" Саудия Арабистонига кўчиргани ғалати. Саралашнинг нафақат учинчи, балки иккинчи босқич уй ўйинларини ҳам Лаосда ўтказиб келган КХДР эндиликда Доҳадаги баҳсдан сўнг тўғри Саудияга парвоз қилади. Ва кўпчилик бунда БААнинг қўли борлигини билдирмоқда.

Гуруҳдан 2та жамоа тўғридан тўғри Жаҳон чемпионатига чиқишини ҳамда Эрон бир, биз эса иккинчи ўринда бораётганимизни ҳисобга олсак, шу ўринни бой бериб қўймаслик учун ниҳоятда эҳтиёт бўлишимиз шарт. Чунки биз 13 очко тўплаган бўлсак, ортдан 10 очко билан БАА қувиб келмоқда ва бу ўринда бизнинг асосий рақобатчимиз БАА терма жамоаси бўлади.

Эрон майли, пешқадамликни бермасин, биздан бошқа ҳамма ўйинларни ютсин, БААни ҳам, Қатарни ҳам мағлуб этсин. Лекин бизнинг олдимиздаги бирламчи вазифа БААни ўтказиб юбормаслик бўлиб қолади. Бунинг учун ўз ўйинларимизда ғалаба қозонишимиз керак.

КХДР - БАА учрашувининг Лаосдан Саудияга кўчирилиши, БААга устунлик беради. Унгача бу жамоа Теҳронда Эрон меҳмони бўлади ва шундан сўнг Ар Риёдга йўл олади. Яъни, БАА терма жамоаси март ойидаги ҳар иккала баҳсни сафарда ўтказади.

Биз эса аввалига Тошкентда Қирғизистон билан ўйнаймиз ва шундан кейин Эронга учиб кетамиз. Беш кун оралиғида жуда қийин иккита турни ўтказамиз. Бу ўйинлар янги бош мураббий Тимур Кападзега ҳам босим юклаши табиий. Хавотирга солаётгани эса КХДР - БАА учрашувининг бошқа жойга кўчирилиши ва бунда БААнинг қўли бор-йўқлиги.




Эътиборлиси, 5 июнь куни КХДР уйда Қирғизистон билан ўйнаши керак, лекин бу учрашув қаерда бўлиб ўтиши ҳали эълон қилинмаган. Балки ОФК ўйинни яна Лаосга кўчирар. Яна бир маълумот шуки, ўтган йил ЎФА ҳам КХДР билан баҳсни Саудия Арабистонига кўчириш борасида мурожаат қилган, бироқ бу мурожаат рад этилганди. Энди бўлса, негадир КХДР - БАА учрашуви Ар Риёдда ўтказилишига ҳеч қандай муаммо кўринмаяпти.

Хўш, бу ўзгариш хавотирга сабаб бўладими? Бир томондан ҳа, бир томондан йўқ. "Ҳа" дейишимизнинг боиси буёғига ҳар бир ўйин чемпионликка тенг, ҳар бир очко қадрли. Маррага яқин келганда кўп жамоалар турли вариантларни синаб кўришга ҳаракат қилади. Жумладан, БАА ҳам қулай вазиятни бой беришни истамайди ва имконият бор экан охиригача курашади.

"Йўқ" дейиш учун эса биз ўйинларимизни ютишимиз керак. Тамом, вассалом. Шунда рақибларимизнинг қаерда ўйнаши биз учун аҳамиятсиз бўлиб қолади. Мана шу қолган тўртта турни чиройли ўтказиб олсак бўлгани, қарабсизки, Жаҳон чемпионатидамиз. Яъни бошқа воқеаларга чалғиб қолмасдан фақат ўз ўйинимизни ўйлашимиз ва ижобий натижа устида бош қотиришимиз даркор. Энг муҳими, қоқилмаслик керак. Математикани аралаштирмай мундиалга борайлик биз ҳам. Халқ бир маза қилсин.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика