RU

Последние новости

17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  0 16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  1 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  3 15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  20 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  6 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  4 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  4 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  5 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3

ЖЧ саралаш олдидан. 5 сентябргача нима қиламиз? Новости

ЖЧ саралаш олдидан. 5 сентябргача нима қиламиз?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичини ўз майдонида КХДРга қарши баҳс билан бошлайди.

Бу ўйин 5 сентябрь куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. 5 июлдан ўтиб олдик, тез орада 5 август келади ва қарабсизки 5 сентябрга ҳам яқинлашиб қолган бўламиз.

Бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалнинг яна иккита учрашувидан сўнг расман биринчи давра якунланади ва августга қадар ўйинлар бўлмайди. Июлда фақат Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учта расмий беллашувда майдонга тушади:

24 июль. Ўзбекистон - Испания
27 июль. Ўзбекистон - Миср
30 июль. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси




Суперлига клублари учун иккинчи давра 2 августдан бошланади. Яъни, 14-тур ўйинлари 2-3-4 августга қўйилган. Шунингдек 6-7 ва 13-14 август кунларига Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финал учрашувлари белгиланган. Августдаги тақвимни тушунарлироқ кўринишда келтириб ўтамиз.

2-3-4 август. Суперлига 14-тур
6-7 август. Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал
9-10-11 август. Суперлига 15-тур
13-14 август. Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал
16-17-18 август. Суперлига 16-тур
23-24-25 август. Суперлига 17-тур
28-29 август. Ўзбекистон Кубоги 1/2 финал

Агар тавқимда ўзгариш рўй бермаса август ойидаёқ Кубок финалчилари ким бўлишини билиб оламиз. Финал эса 5 октябрга белгиланган. Шундай қилиб келаси ой Суперлигада 4та тур ва Кубокнинг иккита босқич ўйинлари ўтказилади.

Бу дегани миллий жамоа августда ҳеч қанақасига ўртоқлик учрашуви ўтказа олмайди. Биринчидан тақвим тиғиз, иккинчидан августда ФИФА кунлари йўқ. ФИФА кунлари 2 сентябрдан бошланади ва 10 сентябрга қадар давом этади.

Суперлигада 17-турнинг охирги ўйини 25 август куни бўлиб ўтишини ҳисобга олсак, маҳаллий футболчилар 26-27 августдан терма жамоа жамоа базасига йиғилиши мумкин, шунда ҳам Кубокнинг ярим финал босқичида ўйнайдиганлар терма жамоага кела олмайди.




Катта эҳтимол билан легионерлар 2 сентябрдан терма жамоа таркибига қўшилишни бошлайди. Уч кунлик машғулот ва қарабсизки илк расмий ўйин. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ саралаш 3-босқичидан ўрин олган дастлабки баҳсни 5 сентябрь куни ўз майдонида КХДР (Шимолий Корея)га қарши ўтказади. 10 сентябрь куни эса Бишкекда Қирғизистон меҳмони бўламиз. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳар иккала расмий ўйинни ўртоқлик учрашувисиз ўтказишимизга тўғри келади.

P.S. Мавзуга доир кейинги мақола дастлабки рақиб - КХДР ҳақида бўлади.

Х.Холиқов


Муаллифнинг олдинги мақолалари 

Ҳал қилувчи саралаш олдидан: Уйда бошлаб уйда тугатиш устунлик берадими?         

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика