RU

Последние новости

01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  0 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  1 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  2 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  2 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  4 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  11 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  8 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  27 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2

ЖЧ саралаш босқичи иштирокчилари ноябрда кимлар билан ўйнайди? Новости

ЖЧ саралаш босқичи иштирокчилари ноябрда кимлар билан ўйнайди?

Ноябрь ойи терма жамоалар учун йилдаги охирги фаол давр ҳисобланади. Шундан кейин келаси йилнинг март ойигача терма жамоалар учун танаффус юзага келади.

Яқинлашиб келаётган ойда барча қитъаларда жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари билан бир қаторда ундан аввал ёки сўнг ўртоқлик беллашувлари ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. Шу жумладан, қитъамизда мухлислар саралаш ўйинларидан олдин бир қатор баҳсларга гувоҳ бўлишади.

Биринчи навбатда жаҳон чемпионати саралаш беллашувларида курашни давом эттираётган жамоаларнинг учрашувлари биз учун қизиқроқ. Шу сабабли дастлаб уларнинг ўйинлари хусусида сўз юритамиз.

Гуруҳдошларимиздан Жанубий Корея бизга қарши ўйин арафасида ўз майдонида Канадани қабул қилади. Беллашув 11 ноябрь куни ўтказилади. Аслида ушбу муддатда корейслар Сальвадор билан баҳсни режалаштиришганди, бироқ кейинчалик рақиб номи ўзгарди. Шу тариқа Кореяга Канада ташриф буюрадиган бўлди. ФИФА кунлари 7 ноябрдан бошланишини инобатга олсак, Ули Штилике канадаликларга қарши учрашувда бемалол асосий таркибдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Айнан шу учрашувни кузатиб Кореянинг биз билан ўйингача бўлган ҳолатидан бохабар бўлишимиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, Канадага қарши ёзда терма жамоамиз олий лигада ўйнайдиган футболчилар билан майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида ютқазганди.

Эрон эса 11 ноябрь куни Дубайда Ироқ терма жамоаси билан ўтадиган учрашувини бекор қилди. Қатар эса 10 ноябрь санасида Россияни Дохада қабул қилади. Дохада навбатдаги икки мундиал мезбонлари майдонга тушади.

Терма жамоамизнинг 10 ноябрь куни Тошкентда Иорданияни қабул қилишидан ишқибозлар хабардор. Бунгача иорданияликлар 6 ноябрда Ироқ билан ўйнашади. Демак, Иордания ва Ироқ бу муддатда бир неча ўртоқлик учрашувида майдонга тушишни режалаштирган. Нариги гуруҳда ўйнаётганлар орасида Ироқдан ташқари Япония ҳам ўртоқлик ўйини ўтказишни мўлжаллаган. Самурайлар Уммонни қабул қилишади.

Ён қўшниларимиз ҳам ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан унумли фойдаланишади. Қирғизистон терма жамоаси Филиппин ва Баҳрайн термаларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиш юзасидан келишувга эришган. Охирги пайтларда ушбу мамлакатда футболга эътибор анча ўсиб бораётганини таъкидлаш лозим. Терма жамоа бирин-кетин ўртоқлик ўйинлари ўтказяпти ва федерациянинг ўзида ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Тожикистон эса Туркманистон билан учрашувда майдонга тушади. Бунда Марказий Осиёнинг ўзига хос дербисига гувоҳ бўламиз.


Осиё жамоаларининг ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашувлари
4 ноябрь

Мьянма  Индонезия
6 ноябрь
Иордания  Ироқ
КХДР  Хитой Тайпейи
Гонконг  Гуам
8 ноябрь
Вьетнам - Индонезия
9 ноябрь
Филиппин - Қирғизистон
Тожикистон  Туркманистон
Гуам  КХДР
Гонконг  Хитой Тайпейи
10 ноябрь
Қатар  Россия
Ливан  Фаластин
Ўзбекистон  Иордания
11 ноябрь
Жанубий Корея  Канада
Япония  Уммон
12 ноябрь
Хитой Тайпейи  Гуам
Гонконг  КХДР
13 ноябрь
Тожикистон  Афғонистон
14 ноябрь
Малайзия  Папуа Янги Гвинея
15 ноябрь
Баҳрайн - Қирғизистон
Иордания  Ливан



Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика